Get Mystery Box with random crypto!

АГРОНОМИК ФАКТЛАР... 1-САВОЛ: Нима учун кимёвий ишловлар каса | AGROBLOGER

АГРОНОМИК ФАКТЛАР...

1-САВОЛ: Нима учун кимёвий ишловлар касаллик ва зараркунандаларга таъсир этмай қўйди?

1-сабаби: Кимёвий воситаларнинг асосий таъсир этувчи моддаларига қарши касаллик патогенларида ва зараркунандаларда кўникма шаклланиб бўлган.

2-сабаби: Кимёвий ишлов билан зараркунандалар билан озиқланувчи фойдали ҳашоратларни (энтомофаглар) ҳам қириб ташланади.

***

2-САВОЛ: Нима учун биологик ишлов кимёвий ишловдан самаралироқ?

1-сабаби: Уларнинг таркиби тирик микроорганизмлар бўлгани учун уларга қарши касаллик патогенларида ҳам, зараркунандаларда ҳам ҳеч қачон иммунитет шаклланмайди.

2-сабаби: Биологик ишлов фойдали ҳашоратларга зарар келтирмайди, уларнинг популяцияси давом этавергани учун зараркунандаларга икки томонлама зарба берилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger