Get Mystery Box with random crypto!

ЯНТАР КИСЛОТАСИНИНГ ЭКИН ВА ДАРАХТЛАР УЧУН ФОЙДАСИ ВА ҚЎЛЛАНИЛ | AGROBLOGER

ЯНТАР КИСЛОТАСИНИНГ ЭКИН ВА ДАРАХТЛАР УЧУН ФОЙДАСИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Тупроқ таркибини нормаллаштиради.

Ўсимликларга умумий соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади.

Турли хил касалликларга қарши ўсимликларнинг чидамини оширади.

Ўсимликнинг ўсиши ва гуллашини кучайтиради.

Экин ва дарахтларнинг барги ва поясни зарарли токсинлардан тозалайди.

Касалланган экинларнинг соғайишига ёрдам беради.

Қўлланилиши:

Экинларнинг ўсишини кучайтириш учун 1 литр сувга 1 та таблетка миқдоридан келиб чиқиб аралашма тайёрланади. Бу аралашма билан экинларга ишлов беришни ўсишнинг турли даврларида амалга оширса бўлади:

- Уруғлар тезроқ униб чиқиши ва турли хил касалликларга чидамли бўлиши учун 1 суткага қадар ивитиб, сўнгра сал қуритиб экилади.

-Экишдан олдин дарахт ва бута кўчатларининг илдизларини 2-3 соатга ботириб қўйилади. Шу йўл билан уларнинг янги ерда кўклаб кетиши осонроқ кечади.

-Барг массасининг ўсиши ва гуллаш учун экинларга аралашмани 2 ҳафта оралиғи билан 3 марта амалга оширилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger