Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 14

2023-04-28 11:08:57
NOVATAR ( Avatar in Vitro Klon)

ТАНЛАШ УЧУН 7 ТА САБАБ:

Данаксиз
Юқори ҳосилдорлик, чиройли кўриниш
Касаллик ва совуққа чидамлилиги
Бандининг узунлиги 29 см, кенглиги 16, 7 см
Меванинг ўртача вазни 10 г. узунлиги 45-50 мм ва диаметри 18-20 мм га етади
Музлатгичда узоқ муддатли сақлаш имконияти
1 кг. узум нархи ўртача 10-12 долл

ШОШИЛИНГ СОНИ ЧЕГАРАЛАНГАН:
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
+998971106556
+998977166516

https://t.me/denovaagro
4.6K views08:08
Ochish/sharhlash
2023-04-28 11:08:44
SARA URUG‘— MO‘L HOSIL GAROVI

Fermerning yerga qadaydigan urug‘i qanchalik sifatli, mahsuldor bo‘lsa, undan yetishtiriladigan hosil ham shunga yarasha mo‘l va barakali bo‘ladi. Sifatli urug‘ yetishtirish va uni fermer va dehqon xo‘jaliklariga yetkazib berish esa respublikamizdagi urug‘chilik markazlari tomonidan namunali tarzda olib borilmoqda.

Jumladan, Namangan viloyatidagi “Namangan elita urug‘chilik xo‘jaligi” MChJ ham bugun nafaqat viloyatdagi, balki respublikaning boshqa hududlaridagi yer maydonlariga ekiladigan don va chigit urug‘larini yetkazib berishda yetakchilik qilmoqda.

Batafsil

#urugchilik #fermer_xojaligi #dehqon #Namangan

VebsaytTelegramFacebookYouTubeInstagram
3.9K views08:08
Ochish/sharhlash
2023-04-28 08:31:01
Лимон етиштириш.

Лимон ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ шароити муҳим аҳамиятга эга. Сизот сувлар яқин шўр ерларда ва структураси соз тупроқларда ўса олмайди.Зичлиги ўртача қумоқ тупроқли ерлар ва сув, ҳаво ўтказувчанлиги енгил тупроқларда яхши ўсади.

Иссиқхоналар лимон кўчатларини экишдан олдин тупроқ яхшилаб текисланиб, гектарига 60-80 тн. чириган гўнг, 600 кг. суперфосфат ҳамда 150 кг. калий ўғитлари солиниб, 50-60 см. чуқурликда ер ҳайдалади.

Кўчати 4х3 м. схемада экилади. Кўчатларни экиш пайтида ҳар бир чуқурга 10-15 кг чириган гўнг, 100–150 г. суперфосфат ва 50 г. калийли ўғитлар тупроқ билан аралаштириб солинади.


Бир ёшли ўсимликларда 3-4 та биринчи тартиб пишган новдалари ва танасининг йўғонлиги 0,7-0,8 см. бўлиши керак. Икки ёшли кўчатда иккинчи тартибдаги новдалар, танасининг йўғонлиги эса камида 1 см бўлиши лозим. Кузги лимон кўчати илдизига ёпишган тупроғи билан экилади. Акс ҳолда ўсимликнинг бир қисми нобуд бўлади.

Ўтказишдан олдин боғ қайчи билан охирги ўсиш даражасининг учдан бир қисми, шунингдек ортиқча новдалари, илдизнинг синган қисми кесиб ташланади. Кўчат ўтказилганда кўчатларнинг илдиз бўғзи тупроқ сатҳидан 2-3 см. юқорида бўлиши керак. Кўчат ўтказилгандан сўнг атрофидаги тупроқ зичланади ва бир челакдан сув қуйилади. Сўнгра ҳар бир қаторнинг иккала томонидан туплар танасидан 25-30 см. масофада олинган эгатлар бўйлаб суғорилади.

Кўчатлар чуқурлиги 15-20 см.ли қилиб олинган ариқлардан жилдиратиб, тупроқ 40-50 см. чуқурлигида нам­лангунича суғорилади. Тупроқ вегетация давомида доимо нам ҳолатда бўлиши керак. Учинчи йилда суғориш эгатлари ўсимлик танасидан 50 см.гача кўчирилиб, 30-40 см.гача чуқурлаштирилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
5.0K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 18:50:00
Бугун боғимиздан йил хисобида биринчи ҳосил терилди.

Гилоснинг "БАҲОР" нави экспортбоп эртпапишар навлардан хисобланади. Ўзини ўзи чанглата олади. Узоқ масофага ташишга чидамли.

Бизни кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.8K viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:40:34
Дунёни илм қутқаради.  Қишлоқ хўжалигини ҳам!

Дунёда илмдан ўзга нажот йўқ.  Бугун деҳқон ҳам фермер ҳам илм ўрганиши шарт.  Зеро дунёда глобаллашиб бораётган сув танқислиги ва тупроқ унумдорлигининг кескин пасайиши қишлоқ хўжалигига салбий таъсир қилиши бор гап. Аграр соҳада таълим олаётган ёшлар тадбирларида ҳам қатнашиб тураман. Талабаларнинг эртанги режалари,  "startup"  лойиҳалари ҳақида  эшитиб,  қишлоқ хўжалигининг тақдирини ўйлайдиган кадрлар етишиб чиқаётганидан хурсанд бўламан.  Лекин шуни унутмаслик керакки,  талъантларнинг барчаси ҳам олийгохда дегани эмас.  Ҳудудларда қишлоқ хўжалигига катта фойда келтириши мумкин бўлган ёшлар бор.  Видеода мана шундай иқтидорли болалардан бири хақида сўз боради. "Шамолни бўйсунтирган бола" фильмидан парча жойладим.
Африканинг Малави давлатида одамлар асосан қишлоқ хўжалиги билан кун ўтказади.  Уларда вегетация даври йил бўйи, сабаби қиш йўқ. Лекин уларда ҳатто алмашиниб экиш,  такрорий экин деган нарса йўқ.  Сабаби фақат бахорда ёмғирлар мавсумидагина у ерда сув бўлади.  Бошқа пайт қурғоқчилик бўлади. Ўша бахорда ҳам кучли ёмғирлар, сел каби муаммолар сабаб хосилни катта қисми йўқотилади. Қурғоқчилик даврида эса ер ости сувларидан фойдаланиш учун электр йўқ. Очарчилик қашшоқлиқ ва талончилик авж олган бир пайтда оддий мактаб ўқувчиси ер ости сувидан фойдаланиш учун технология яратишга урунади. Унга барча қарши чиқади. Хатто дадаси ҳам. У ясайдиган аппарат учун велосипед керак бўлади. Дадаси эса велосипедини бермайди. Мактабда нималарни ўргатишябди ўзи, — дея фарзандини таълимдан олиб далада ишлашга мажбур қилади. 2001-йилга даврлар ёритилган ушбу фильмни кўришни тавсия қиламан.  Яна такрор айтаман. Дунёда илмдан ўзга нажот йўқ.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
5.3K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-04-26 13:06:23
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Франциянинг Фавқулодда ва мухтор елчиси Орелия Бушез ҳамда Франция модасини молиялаштириш ва ривожлантириш марказининг­ (Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази) Бош директори Кларисс Рейлни қабул қилди.

Учрашувда Азиз Воитов Франция узумчилик саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Шунингдек, вазир бу борада келгуси йилларда Ўзбекистон иқлим шароитида ҳам узумчиликни ривожлантириш орқали юқори сифатли вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Франция тажрибаси асосида янги лойиҳалар амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази Бош директори Кларисс Рейл тўқимачилик-тикувчилик ҳамда тикув-трикотаж маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида амалга ошираётган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этди.

Бундан ташқари, Кларисс Рейл Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази билан ҳамкорликда иш олиб бориш мамлакатимиз учун Европа бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини янада оширишини айтиб ўтди.

Учрашув якунида вазир Азиз Воитов ушбу имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш бўйича тегишли бошқарма бошлиқларига топшириқлар берди.
4.4K views10:06
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:27:01
Гилос дарахти нега қуриб қолади?

Муштарийлардан келаётган саволлар ичида шу савол кўп берилади. Гилос нега қуриб қолябди? Ниҳоллик даврида яхши ривожланади ва катта бўлгач қуриб қолади.

Одатда экспортбоп навлар шундай бўаётгани айтилади.

Бунинг бир нечта сабаблари бор.  Дарахтга елим (гоммоз) тушиб,  шира тушиб қуриши мумкин,  илдизи ер ости сувларига етиб борса қурийди ва илдизига қурт тушса хам қурийди. 
Энг кўп холатда қуриш сабаби бу илдиз ер ости сувларига етиб бориши натижасида қурийди.  3-4 метр пастда ва баъзан илдиз ривожига қараб унданда пастроқда хам агар зах сувлари бўлса гилоснинг  илдизи унга етиб боришигаёқ у қурийди. 
Гилос ўзи дарахтлар ичида энг нозикларидан бири. У мехрга ташна дарахт.
Шу сабаб гилос боғ яратаётганда хамма жихатларни,  айниқса ернинг холатини ва зах сувлари яқинроқда эмаслигини инобатга олиш керак. 

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
4.6K views09:27
Ochish/sharhlash
2023-04-26 11:56:51 Ўзбекистонда илк бор « De Nova Agro» МЧЖ ноёб Ин Витро Лаборатория услубида кўпайтирилган қуйидаги ишончли кўчатларни таклиф қилади:

ПАВЛОВНИЯ кўчат ва нихоллари: Shan Tong, FTE, 9501, Elongata
МАЛИНА: Autumn Bliss ( Ремонтант нав )
ГИЛОС пайвандтаглари: VSL-2, Gizela 6, KAP-6P
Универсал райвандтаглар : Garnem, Merabalan, GF-677, Controller
НОК пайвандтаги : Fox 11
«Аватар «Ин витро клон ва 50 тадан ортиқ четдан келган узум кўчатлари ва пайвандтаглар.
Данаксиз Анор "Mollar de Elche"

Хозироқ қўнғироқ қилинг ва ташриф буюринг!

Батафсил @denovaagro
Веб Сайт : www.denovaagro.com
Телеграм группамизга қўшилинг:
t.me/denovaagro

+99897 1106556
+99897 7166516
4.1K views08:56
Ochish/sharhlash
2023-04-26 08:42:01
Қовун етиштиришда ўргимчаккана зарари

Ўргимчаккана зараркунандаси
Ўргимчаккана ҳаммахўр зараркунанда ҳисобланиб, у 250 дан ортиқ ўсимликларни зарарлаб, қовун ҳосилининг 50% га яқинини йўқотиши мумкин. Зараркунанда мева ва барг ҳужайрасининг ширасини сўриб озиқланади. Вақтида кураш тадбирлари ўтказилмаса барглар ва мевалар тўкилиб кетади. Ўргимчаккананинг катталиги 0,3-0,6 мм келади. Личинкасида 3 жуфт, нимфа ва имаголарида 4 жуфт оёқлари бўлади.

Каналарнинг ривожланиши ёзда ҳар 8-12 кунда ўтса, кузда ва баҳорда 19 кунгача давом этади. Бир йилда 18-20 марта насл беради (Успенский, 1970). Урғочи зотлари иссиқхоналар, парникларда ўсимлик қолдиқларида якка-якка ҳолда ёки тўп-тўп бўлиб қишлайди.

Кимёвий кураш чоралари: омайт, 57% к.эм. – 1,5 л/га (етук зотига, личинкасига); ниссоран, 10% н.кук. – 0,1 кг/га (тухумига); флумайт, 20% сус.к. – 0,2 л/га (етук зотига, личинкасига); ортус, 5% сус.к. – 0,75 л/га (етук зотига, личинкасига); вертимек, 1,8% эм.к. – 0,3-0,4 л/га (етук зотига, личинкасига) қўллаш зарур.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

http://t.me/agro_hayot
4.5K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-04-26 08:12:16
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
4.1K views05:12
Ochish/sharhlash