Get Mystery Box with random crypto!

Боғ яратишнинг асосий шартларини биласизми? Ҳар бир тадбирко | Агро хаёт

Боғ яратишнинг асосий шартларини биласизми?

Ҳар бир тадбиркор иш бошлашдан аввал, режалаштирилаётган ишлаб чиқариш жараёнини ипидан-игнасигача ўрганиб чиқиши керак бўлади. Боғ яратмоқчи бўлган боғбон қуйидаги саволларга аниқ жавобларга эга бўлиши керак бўлади:

Интенсив боғ яратиш ва парваришлаш технологиясини, режалаштирилаётган мева турларини етиштириш учун малакали мутахасис ёки консультантлари мавжудми, улар барча технологик жараённи яхши ўзлаштирганми?

Етиштирилиши режалаштирилаётган меваларни янги узилган ҳолда исътемол қилинадими ёки қайта ишлаш учун яъни, музлатиш, қуритиш, консерва ёки шарбат тайёрлаш учун яроқлилими?

Маҳсулотни қанча муддат ва қандай шароитда сақлаш имконияти бор?

Маҳсулотни боғдан то ҳаридоргача етказиб берулгунига қадар логистика масалалари ўрганилганми?

Маркентинг тадқиқотлари ўтказилганми, яъни маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги асосий рақобатчилари кимлар, рақобатчиларнинг бозордаги ўрни, маҳсулот бозорининг умумий хажми, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги нархлари мавсумлар бўйича қандай ўзгаради, бозорнинг ўзига хос хусусиятлари, брэндлар ўрганилганми?

Сув манбаининг мавсумдаги ўзгаришлари ҳолати ўрганилганми?

Зарурий асбоб ускуна ва хом ашъёлари мавжудми, таъминотчилари ким?

Боғ таъминотини узлуксизлигини, яъни боғ ўзини ўзи таъминлагунга қадар йиллар кесимида пул маблағи билан таъминлай олиш имконияти мавжудми?

Қандай майдонда қандай навлардан интенсив мевали боғни яратиш керак?

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot