Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР | Агро хаёт

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР

Тошкентда “Барқарор ривожланиш мақсадлари: озиқ овқат хавфсизлиги ва сув таъминоти” халқаро конференсияси бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, тадбир 3-июлда бошланган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ташкил этилди.

Халқаро конференсияда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тизим ташкилотлари раҳбарияти ва мутахассислари билан бир қаторда, кўзга кўринган халқаро экспертлар, хорижий меҳмонлар – жами юзга яқин иштирокчилар қатнашди.

Конференсия модераторлари – тўғридан-тўғри инвестиция масалалари бўйича етакчи мутахассис, “ФДИ Магазине” ва “Инвестмент монитор” журнали нашрларининг собиқ бош муҳаррири Кортни Фингер ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Алишер Шукуров.

Анжуман икки сексиядан иборат: “Янги Ўзбекистонда 2030-йилгача қишлоқ хўжалигининг ривожланиш стратегияси: имкониятлар ва истиқболлар” ва “Сув ресурсларини тежаш зарурати – замон талаби”. Конференсияни қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда, шунингдек, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Ведат Мирмаҳмут ўғли, Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори Сзолт Полгар, “Свисс НеВатер Ҳолдинг” компанияси (Швейсария) асосчиси Клод Бегл ва бошқа мартабали меҳмонлар ва кўзга кўринган халқаро экспертларнинг чиқишлари кўзда тутилган.

Батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.