Get Mystery Box with random crypto!

Монилиоз касаллиги Касаллик қўнғир рангли кичкина доғдан бошл | Агро хаёт

Монилиоз касаллиги

Касаллик қўнғир рангли кичкина доғдан бошланади ва тез ўсиб бутун мевани қоплаб олади. Касаллик натижасида мева эти юмшаб қўнғир тусга киради ва мазаси бузилади. Тез орада ҳосил бўлган доғ устида спора ҳосил қилувчи ёриқчалар ҳосил бўлади, мевалар бужмайиб қораяди ва бужмайган мевалар дарахтда қолиб, инфекция манбаига айланади.

Кураш чоралари:

Касалликларга қарши тиним даврида БОРДО суюқлигининг 5-6% ли эритмаси билан ишлов берилади. БОРДО суюқлиги ўсиш даврида қўлланилганда ишчи эритмани 1% дан ошириб юбормаслик шарт. Анжир ўсимлигининг вегетация даврида СКОР фунгицидинининг 150-200 граммини 1 тонна сувга аралаштирилиб ишлов берилади. Монилиоз касаллигида бу препарат 300 граммини 1 тонна сувга аралаштириб, ишлов бериш мумкин.

Ўзбекистондаги энг катта агро каналга обуна бўлинг.

t.me/agro_hayot