Get Mystery Box with random crypto!

Деформация — зарарланган ўсимлик аъзосининг шакли бузилишидир. | Агро хаёт

Деформация — зарарланган ўсимлик аъзосининг шакли бузилишидир. Барглар буралиши, ипсимон шаклга кириши, баргларда бурушиқлар (ажинлар) пайдо бўлиши, барглар серяпроқ бўлиб қолиши (махровость), мевалар шакли хунуклашиши – буларнинг барчаси деформация мисолларидир. Деформациянинг сабаби - озуқа моддалар оқиб келиши ёки ассимилятлар оқиб кетиши жараёнлари бузилиши, тўқима элементлари бир тезликда (равон) ўсмаслиги ва бошқалардир. Масалан, баргларда бурушиқлар пайдо бўлиши ва улар жингалак бўлиб қолишининг сабаби мезофилл ва барг томирчалари равон ўсмаслиги, барглар ипсимон шакл олишининг сабаби эса фақат барг томирчалари равон ўсмаслигидир. Барг буралиши ўтказувчи система бузилиши ва ассимилятлар оқиб чиқиши издан чиқиши натижасида юз берадиган барглар крахмал билан нормадагидан кўп тўлиб кетиши билан боғлиқдир. Деформациялар замбуруғлар, бактериялар ва фитоплазмалар қўзғатадиган касалликларга хос белгилардир.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

T.me/agro_hayot