Get Mystery Box with random crypto!

Тешикчали доғланиш (клястоспориоз) касаллигининг белгиларини б | Агро хаёт

Тешикчали доғланиш (клястоспориоз) касаллигининг белгиларини биласизми?

Касаллик дарахтнинг новда, куртак, гул ва гул тугуни, барг, мева ва шохларини зарарлаб, турли қисмларида оч - жигарранг тусли, атрофида қизғиш қўнғир, қизғиш бинафша ёки тўқ қизил ҳошияли доғлар ҳосил қилади.

Дарахт баргларида оч қизил тусли 3-5 мм катталикдаги доғлар ҳосил қилиб 1-2 ҳафтада улар тешилиши, елим оқиб чиқиши ёхуд қуриб тўкилиши умкин,  асосан дарахтнинг ерга яқин барглар, ёш новда ҳамда шохларда кузатилади.

Мевалар эса ғўраликданоқ зарарланиши кузатилади, улар юзасидаги оч қизил тусли доғлар катталашиб бориб қорайиши, чириши, тўқималарни ўсишдан тўхтаб деформацияланиши натижасида мева таъмини бузиб юборади.

Бу касаллик билан олча ва гилос мевалари зарарланганда мева тўқималари данаккача қуриб ёки чириши кузатилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

http://T.me/agro_hayot