Get Mystery Box with random crypto!

Дафна барги (лавровый лист)ни уй шароитида ўстириш мумкинлигин | Агро хаёт

Дафна барги (лавровый лист)ни уй шароитида ўстириш мумкинлигини биласизми?

Кўриниши ва хушбўйлиги билан ёқимли бўлган ушбу ўсимликни кузда ёки эрта баҳорда эккан маъқул.

Минимал ҳарорат -12 даражага еткандагина зиён кўрувчи бу ўсимлик қурғоқчиликка чидамли, тупроқ танламайди. Дафна ёруғликни севади ва сояда ҳам ўсаверади.

Албатта органик ва минерал ўғитлар унинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир қилади. Техник экин сифатида дафна тахминан 60 йил давомида бир жойда ўсади.

Кулинария ва тиббиёт соҳаларида кенг қўлланилувчи ушбу ўсимликни кўпайтириб, даромад олинг. Бозор расталаридаги кўчат нархлари у қадар қиммат эмас. Аммо натижа анчайин фойдали бўлади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot