Get Mystery Box with random crypto!

Гилос парвариши Гилос унумдор, нам, мўътадил ерларда яхши ўса | Агро хаёт

Гилос парвариши

Гилос унумдор, нам, мўътадил ерларда яхши ўсади, ёруғлик ва иссиқликка талабчан. Кўчати экилгандан кейин 4 — 5-йили ҳосилга киради. Дарахти 100 йилгача яшайди, тупи 150—300 кг ҳосил беради. Асосан март—апр. да гуллайди, май—июнда пишади. Ёзи иссиқ худудларда яхши ўсмайди. Намга талабчан. Асосан магеллаб олчаси ёки ёввойи олчага пайвандлаб кўпайтирилади. Кўчати суғорилиб, таги юмшатилиб турилади. Гилос ёшартириш мақсадида 2—3 йиллик шохлари буталиб, дарахти қўшимча озиқлантирилади. Гилос учун айниқса елим оқиш касаллиги ғоят хавфли. Эрта баҳор ва ёзда инсектицидлар ва фунгицидларнинг бирон тури билан 2 — 3 марта ишлов берилади.

Каналга аъзо бўлинг.

https://t.me/agro_hayot