Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов шу | Агро хаёт

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов шу лаҳзаларда Фарғона водийсида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Фарғона водийсига ташриф соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар бевосита жойларда қандай кечаётгани билан танишиш, галдаги вазифаларни муҳокама қилиш ва янги лойиҳаларни татбиқ этиш мақсадида ташкил этилди.

Вазир дастлаб Поп туманидаги "Nuran Uz" кластерида бўлди. Кластер 2 300 гектар майдонни эгаллаган. 102 гектарига ўрикнинг "Mikado", "Magador" ва "Flopriya" навлари экилган. Ўриклар асосан экспортга йўналтирилади.

Навбатдаги боғдорчилик корхонаси Поп туманидаги "Zamin green world" агрокластери бўлди. Агрокластер замонавий технологиялар асосида, гидропоника услубида помидор етиштиришни ҳам йўлга қўйган.

Намангандаги замонавий деҳқончилик лойиҳалари билан танишгач, Азиз Воитов Фарғона вилоятига йўл олди. Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникумига ташриф буюрди.

Ташриф ҳақида батафсил
бу ерда ўқишингиз мумкин.