Get Mystery Box with random crypto!

Зайтун – зайтундошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркумига кир | Агро хаёт

Зайтун – зайтундошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркумига киради. 600 га яқин тури маълум. Фақат бир тури – Европа зайтуни хўжалик аҳамиятига ега. Европа, Осиё, Aмерика, Aфрикада екилади. Зайтунни етиштирадиган асосий мамлакатлар Яқин Шарқ ва Ўрта денгиз мамлакатлари – Испания (2 млн. га дан ортиқ), Италия (1,5 млн. га), Греция (500 минг га) ва Португалиядир.

Озарбайжон, Грузия, Қрим, Туркманистон, Россиянинг Краснодар ўлкасида ҳам зайтунзорлар бор.

Экиладиган зайтун дарахтининг баландлиги 4-12 м гача боради, шох-шаббаси тарвақайлаган. Барглари майда, учли ёки тўмтоқ, тўқ яшил, ялтироқ, пояда қарама-қарши жойлашган. Гуллари икки жинсли, оқиш, шингил ёки рўваксимон, 3-5 мм, хушбўй ҳидли. Меваси – резавор, данакли, қора, тўқ бинафша.
Меваси этида 80% гача, мағзида 30% гача мой, оксил, витамин C ва каротин бор. Курғоқчиликка чидамли, -13°,-18°C совуққа бардош беради. 300-400 йил яшайди. Ҳар бир тупидан 20-40 кг ҳосил олинади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot