Get Mystery Box with random crypto!

Пахтанинг ташқи аломатларига қараб суғоришни белгилаш услуби: | Агро хаёт

Пахтанинг ташқи аломатларига қараб суғоришни белгилаш услуби:

Ўсимлик ҳужайра шираси босимига қараб суғориш

Бу усулда суғориш вақти ҳужайра шираси босимига қараб белгиланади. Ҳужайра ширасини босим камераси ёрдамида аниқлаш учун ўсимлик намунаси (шох, барг ва ҳак.) асбобга қирқилган томон билан тепага қаратиб киритилади ва босим камерасига герметик тарзда маҳкамланади.

Қўл ёрдамида дам бериш билан асбобда босим ҳосил бўлади ва ўсимлик намунасининг кесилган учида сок томчилари кўринади. Ўлчов асбобининг манометрида кесилган шох учидаги шира томчиларининг ҳосил бўлиши пайтидаги кўрсатилган босим ўсимликнинг сувсизликдан зўриқиши (ЎСЗ) кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. 

Пахта учун ЎСЗ кўрсаткичи 13-18 бар бўлганида, суғориш талаб этилади.
Асбоб кўрсаткичи 19-20 бар ва ундан ортиқ бўлганида, ўсимликларнинг сувсизликдан зўриқиши кескин ортади ва суғориш бефойда бўлиб, ўсимликлар қуриб қолади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot