Get Mystery Box with random crypto!

Мевалар нега хомлигида териб ташланди? Видеода қисман тушунти | Агро хаёт

Мевалар нега хомлигида териб ташланди?

Видеода қисман тушунтириб ўтдик. Асосан тоқалаш тадбири олма дарахтларига нисбатан ишлатиланади. Агар олма кўп ҳосил қилган йили тоқаланмаса мевалари сифатсиз, кичик бўлиб қолиши мумкин. Дарахт шохлари синиб хаттоки келаси йилги хосилга ҳам зарар етиши мумкин.

Боғларда дарахтларда ҳосил ҳаддан зиёд кўп шаклланган бўлса, ушбу дарахтларда ҳосилни камайтириш мақсадида “тоқалаш” усули қўлланилади. Ушбу усул олма, нок, ўрик, шафтоли ва олхўри боғларида яхши натижа беради.

Тоқалаш қуйидагича бажарилади: агар бир мева бандида 4–5 дона мева бўлса, улар орасидан нимжон, бир-бирига халақит берадиганлари олиб ташланади, мевалар бир-бирига тегиб қолмаслиги керак. Бунда бир мева бандида 5 та мева бўлса, улардан 2 донасини қолдириб, 3 донаси олиб ташланиши зарур.

Дарахт илдизидан меваларнинг ривожланиши учун етказиб бераётган озуқасини 4–5 та мевага эмас, балки 2 та мевага беради. Натижада мева сифатли ва йирик бўлиб етилади. Ушбу тоқалаш усули тўғри ташкил қилиниб, ўз вақтида ўтказилса мевалар яхши ривожланиб, бир хил шаклда ва сифатли маҳсулот бўлади. Бундай меваларни экспорт қилиш имконияти ҳам кўпаяди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

T.me/agro_hayot