Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | Миграция агентлиги

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиядаги қурилиш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Сахалин вилоятидаги Нефть ва газни қайта ишлаш заводи қурилишига арматура тўқувчиси, бетон қуювчи, бетон ва металлконструкцияларни ўрнатувчи, электр пайвандчи, технологик қувурлар ўрнатувчи каби мутахассисликлар бўйича 2022 йил 6 июль куни соат 10:00 да суҳбат танлови бўлиб ўтади.

Ойлик иш ҳақи мутахассисликдан келиб чиқиб:
Арматура тўқувчиси, бетон қуювчи - 65 минг рублдан бошлаб;
Бетон ва металлконструкцияларни ўрнатувчи - 90 минг рублдан бошлаб;
Электр пайвандчи - 130 минг рублдан бошлаб;
Технологик қувурлар ўрнатувчи - 90 минг рублдан бошлаб.

Яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

25-50 ёшгача бўлиши;
рус тилини билиши қўшимча устунлик беради;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Эслатма: фақатгина юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича тажрибали фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади.
Суҳбат ўтказиладиган манзил:

Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси.
Мурожаат учун:
(73) 244-40-01