Get Mystery Box with random crypto!

Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | Миграция агентлиги

Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Латвиянинг халқаро юк ташувчи транспорт компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан B, C, E тоифадаги ҳайдовчилар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1500-2200 евро (солиқ ушланмалари ҳисоблаганда 1200-1800 евро);
ётоқхона ва тиббий суғурта харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

31-50 ёшгача бўлган эркаклар;
хорижда камида 2 йиллик тиркамали юк машиналарни ҳайдаш тажрибаси ва 2009 йил сентябрдан олдин олган "С" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси;
рус тилида эркин сўзлаша олиши (инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради);
судланмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 1 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт