2022-12-22 23:38:12
Сен бошқалар каби эмаслигинг — бу нормал ҳолат.
Сен улар каби чиройли қоматга, кўп пулга, энг қиммат телефонга, идеал ташқи кўринишга эга эмалигинг — нормал ҳолат.
Сен улар каби ақлли эмаслигинг, дуч келган одамга қизиқарли суҳбатдош бўла олмаслигинг ҳам нормал ҳолат.
Улар севган нарсалар сенга ёқмаслиги, сенинг дидинг бошқалар каби эмаслиги ҳам фожиа эмас.
Сенинг юзлаб танишларинг бўлмаслиги мумкин, лекин сенда биргина ва бутун умринга етадиган дўстинг бор.
Сен улар каби дуч келган одамни сева олмаслигинг мумкин, лекин сен бир инсонни бутун умр севишга қодирсан.
Сен улар каби ўз касбини устаси, муаффақиятли ёки омадли бўлмаслигинг мумкин, лекин сенда ҳам уларда бўлмаган инсоний ҳислатлар бор.
Ўзинг ясаб олган бепарволик ва ёмон инсон ниқоби остида қандай меҳрибон инсон яшашини ўзинг жуда яхши биласан.
Сени митти болакайнинг кулгуси, кўчадаги уйсиз ҳайвонни қорнини тўйдиришинг, ҳаттоки плейлистингдаги севимли қўшиғинг ҳам баҳтли қила олиши мумкин.
Шундай экан ўзилигингдан ҳавотир олишни бас қил. Сен бу дунёга кимдир яратган рамкаларда яшаш ва ҳаммага ёқиш учун эмас, шунчаки ҳаётдан баҳра олиш учун келгансан. Ўзингни ўзинг чекламасдан, шунчаки мавжудлигингдан ўзинг истагандек фойдалан!
3 views20:38