Get Mystery Box with random crypto!

Чумолилар ёлғонни кечирмади Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб | 𝘼𝙛𝙤𝙧𝙞𝙯𝙢𝙡𝙖𝙧㋛︎

Чумолилар ёлғонни кечирмади

Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади:

“Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо бўлагини тишлади, лекин ердан кўтаришга кучи етмади. Тортиб кўрди, аммо ўрнидан қўзғатолмади. Сўнг узоқ вақт ўтмай, ўзи билан бир гала чумолини бошлаб келди. У келганида хурмо бўлагини ердан кўтардим. Шунда чумоли ва унинг шериклари хурмо ўрни атрофида айланди. Аммо ҳеч нарса топа олишмагач, ортларига қайтишди. Мен хурмо бўлагини жойига қўйиб қўйдим. Чумоли яна ортига қайтди, уни ердан кўтаришга яна кучи етмади. Судрашга уринди, бўлмади. Тезда узоққа кетиб улгурмаган шерикларини яна бошлаб келди. Мен эса яна хурмони ердан кўтардим. Чумолилар ўтган галгидек атрофни айланиб, яна ортларига қуруқ қайтишди.

Хурмони жойига қўйдим. Ўша чумоли қайтиб, яна шерикларини олиб келди. Етиб келишганида эса хурмони қўлимга олдим. Улар айланиб, бу сафар ҳам ҳеч нарса топа олишмагач, ўша чумоли атрофида ҳалқа қуришди. Кутилмаганда унинг устига ёпирилиб, майда-майда қилиб ташлашди.

Мен эса ҳайратдан қотиб қолдим.

Қабиҳ ишим учун ўзимдан қаттиқ нафратландим…

Араб тилидан Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси.

@Aforizmlar_Hikmatlar