Get Mystery Box with random crypto!

«Орзу» ҳақида ҳикоя. Ҳаёти сарсон ва саргардонликдан иборат б | 𝘼𝙛𝙤𝙧𝙞𝙯𝙢𝙡𝙖𝙧㋛︎

«Орзу» ҳақида ҳикоя.

Ҳаёти сарсон ва саргардонликдан иборат бир инсон бўлиб, бутун умри кучада ўтарди. Чунки унинг бошпанаси йўқ, куча-куйда, харобаларда яшар эди. Лекин унинг биргина орзуси бўлиб, бу орзу унга тинчлик бермасди. Ётганда ҳам турганда ҳам шу орзу ҳақида ўйларди. Бу орзу ҳам бўлса шахсий уйга эга бўлиш эди. У бунга қандай қилиб эришишни билмасди, лекин у билардики бир кун келиб бу амалга ошади. Бунга у ич-ичидан ишонар ва буни олдиндан билиб лаззатланарди. Шундай кунларнинг бирида қаҳрамонимиз ахлатлар орасидан бир газетада берилган эълонга кўзи тушди. Эълонда таминан шундай ёзилган эди: «Уй сотилади нархи 1 доллар». Қаҳрамонимиз кимдир ҳазиллашгандир деб ўйлади ва эълонни эътиборсиз қолдирди. Орадан икки кун ўтиб бошқа бир газетадаги яна уша эълонни кўрди, бу сафар ҳам у бунга аҳамият бермади. Қаҳрамонимиз учинчи бор бу эълонни симёғочда кўрди ва энди унинг тинчи бузилди. Барибир кучада санғиб юрган бўлсам қани эълондаги манзил бўйича борайчи деб ўйлади. Манзилга етганда эса ҳудди орзусидаги каби уйга кўзи тушди. Уй эшигини тақиллатганда уйдан бир аёл чиқди ва уни ичкарига таклиф қилди. 
- Кечирасиз мен эълон бўйича келган эдим.
- Яхши унда уйни томоша қилишингиз мумкин. 
- Лекин мен бир нарсага тушунмадим нега уйни нархи 1 доллар? 
- Сиз уй олмоқчимисиз ёки саволингизга жавоб олиш учун келдингизми? 
- Йўқ мен шунчаки бунга ишонмаябман.
- Унда сиз уйни олинг хужжатларни расмийлаштиргач буни сабабини сизга сизга тушунтириб бераман. 
Қаҳрамонимиз ва уй эгаси бўлмиш аёл барча хужжатларни расмийлаштирди, сўнгра аёл нега шунадай қиммат уйни 1 долларга сотгани сабабини айтди. 
- Мени турмуш ўртоғим яқинда оламдан ўтди, биз у билан мана шу уйда 23 йил бахтли яшадик. Мен уни шунчалар севардимки бирор марта гапини икки қилмасдим. Лекин вафотидан кейин уни иккинчи хотини борлигини билдим. У эса мана шу уйни сотиб пулини иккинчи хотинига беришимни васиятномасида ёзиб қолдирди. Аввал айтганимдай ҳеч қачон эримнинг гапини икки қилмаганман. Шунинг учун уйни бир долларга сотдим... 

Орзуларингиздан ҳеч қачон воз кечманг. Орзу қилишдан тўхтаманг. Зеро, уларга вақти келиб албатта етишасиз!

@Aforizmlar_Hikmatlar