Get Mystery Box with random crypto!

Одамлар қачон одамдек яшайди?! Йўқ, мен аллақачон баланд парво | 𝘼𝙛𝙤𝙧𝙞𝙯𝙢𝙡𝙖𝙧㋛︎

Одамлар қачон одамдек яшайди?! Йўқ, мен аллақачон баланд парвоз сўзларга айланиб улгурган, инсонийлик, яхшилик, ғамғўрлик кабилар ҳақида айтмаяпман! Одамдек яшаш деганда ўз хоҳишига кўра яшашни назарда тутяпман. Тўғри одамлар орасида яшагандан кейин қоидаларга бўйсуниб яшашга мажбурмиз. Бироқ гап бу ҳақида эмас...
Сиз ўзингиз хоҳлаган ишда ишлайсизми?
Ўзингиз истаган одам билан бирга яшаяпсизми?
Ўзингиз хоҳлагандай ҳаёт кечиряпсизми? Ёки «Ҳаёт шунақада» деб кўникиб яшаяпсизми? Умуман олганда айтмоқчиманки, нега ўзимиз хоҳлагандай яшашга қўрқамиз? Тўғри одам ҳамиша ўз хоҳиш ва истакларини назорат қилиб туриши лозим, акс ҳолда ҳайвонлашиб кетади. Бироқ бу мутлақо бошқа масала, гап бунда ҳам эмас. Эрта тонгдан ўзимиз хоҳламаган ишимизга йўл оламиз. Тушликда ёқтирмаган инсонларимизга жилмайишга мажбурмиз. Тунда яна эрта туриб ишга бориш учун эрта ухлашимиз шарт. Умр эса бир ҳилликда ўтиб кетяпти. Қачон ўзимиз хоҳлагандай яшаймиз? Кимдир ҳозир аҳмоқлик, «Ҳаёт шунақада» деди. Йўқ, бу сизни ҳаётингиз ва уни ўз қўлларингиз билан қандай қурган бўлсангиз худди шундай. Баъзан ҳаммасидан жуда чарчайсиз. Шундай вақтда бор овозда бақириб чарчоқни чиқариб юборгингиз келади. Аммо сиз бақира олмайсиз. Жавоб бераман бақира олмайсиз! Бақиришни истамаганингиз учун эмас, кимдир эшитиб қолишидан қўрқанингиз учун, чунки одамлар бундай қилмайди. Тан оласизми йўқми бундан қатъи назар сиз одамларга қараб иш қиласиз, ҳаёт қурасиз. Бўлди тушундингиз, кўп ёзмайман, айтмоқчиманки, ҳеч қачон қўрқоқлик қилманг. Ўзингиз хоҳлаган ишда ишланг. Ўзингиз хоҳлаган инсон билан яшанг. Ўзингиз хоҳлагандай ҳаёт кечиринг. Чунки бунга таваккал қилиш мажбуран яшагандан яхшироқ. Унутманг биз дунёга бир марта келамиз!

Оқил Тўрақул

@Aforizmlar_Hikmatlar