Get Mystery Box with random crypto!

ЎҒИРЛИК Бундан деярли 1450 йиллар олдин Ҳотиб ибн Абу Балтаъа | 𝘼𝙛𝙤𝙧𝙞𝙯𝙢𝙡𝙖𝙧㋛︎

ЎҒИРЛИК

Бундан деярли 1450 йиллар олдин Ҳотиб ибн Абу Балтаъанинг бир неча ғуломи Музайна қабиласидан туя ўғирлаб сўйиб ейишади. Уларнинг қўлини кесиш учун Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига олиб келишади. Умар розиёллоҳу анҳу уларнинг озғин жасади, сарғайган рангига қараб дедилар:
- Буларнинг хўжайини ким?
Халифага бу ғуломларнинг хўжайини Ҳотиб ибн Абу Балтаъа эканлиги айтилди. Халифа уни топиб келишни амр қилдилар. У келди. Умар розиёллоҳу анҳу унга дедилар:
- Уларни жазолашимга оз қолди. Уларни сен оч қолдирганингни яхшиям билиб қолдим. Улар оч қолишмаганида ўғирлик қилишмас эди. Сен жазоланасан.
Сўнгра туянинг соҳибидан унинг нархини сўрадилар. У: "тўрт юз", деди. Умар розиёллоҳу анҳу Ҳотибга туя соҳибига саккиз юз беришини буюрдилар. Ғуломларга эса қайтиб бунақа иш қилмасликларини айтдилар.
Ўғирлик шаксиз катта гуноҳ. Аллоҳ таоло бу гуноҳни ёмон кўргани учун унга ҳад (жазо) таъйин қилган. Аммо ҳақиқий ўғри ейиш учун бир бурда нон ўғирлаган киши эмас, аксинча мана шу фақирнинг бир бурда нонини ўғирлаган ва уни ўғирлик қилишга мажбурлаган бойдир. Ейиш учун нон ўғирлаган киши тўғри хатокор. Бунга гап бўлиши мумкин эмас. Аммо инсонларнинг ҳаётини, умрини, ризқини ўғирлаганлар, оддий фақирларни оёқлари остига олиб топтаганлар ҳақиқий ўғрилардир. Ана шулар қўли кесилишга ҳақлироқдир!

Адҳам Шарқовий

@Aforizmlar_Hikmatlar