Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри | 𝘼𝙛𝙤𝙧𝙞𝙯𝙢𝙡𝙖𝙧㋛︎

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан. Етти юз, саккиз юз йил умр кўрар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоҳ таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй хам қурадими?
- Ха, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини хам ўзгартирмасдим...

@Aforizmlar_Hikmatlar