Get Mystery Box with random crypto!

Жамоатчиликни чалғитманг! Куни кеча ижтимоий тармоқларда 'Бух | Advokat Abdullayev

Жамоатчиликни чалғитманг!

Куни кеча ижтимоий тармоқларда "Бухорода ЙПХ ходимини видеога олиб, тарқатган шахслар жазоланди"сарлавҳаси остида тарқалган хабар эътиборимизни тортди.

Хабарда ёзилиши ҳамда ЙҲХБ Ахборот хизмати мухбирининг нутқларида талқин қилинишича, ушбу шахслар айнан ЙПХ ходимини видеога олиб, тарқатган эканликлари учун суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси билан жавобгарликка тортилган эмишлар. Мазкур модда ҳеч қандай видео, аудио ёки бошқача шаклдаги материалларни тарқатишни ифодаламаслигини фарқлай олишмаган кўринади.

Асл воқеликка кўра эса, муҳокама мавзусидаги ўша шахслар майда безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликдан иборат хатти-ҳаракатларни содир этган, деб топилиб, жавобгарликка тортилганлар. Суд томонидан тасдиқланган айбловга эса Ички ишлар ходимини хизмат вазифасини ўташ чоғида тасвирга олинганлиги ва, ёки тасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатилганлигининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Шу ўринда, ОАВ муҳбирлари, журналистлар, блогер, қўйинг-ки, хабарлар ва маълумотларни жамоатчиликка етказишга уринувчи барчага тавсия қилган бўлар эдик-ки, сиз тарқатмоқчи бўлаётган воқеликлар, сиз шарҳламоқчи, изоҳлар бермоқчи бўлаётган жараёнларни талқин қилишда айнан ўша соҳа мутахассислари билан бамаслаҳат иш тутсангиз, юқоридаги каби хатоликлар, воқеликни нотўғри талқин қилиниши ҳолатларининг олдини олган бўласиз. Токи, нотўғри талқинларингиз Сизни кузатувчи кенг жамоатчиликни асл ҳақиқатдан чалғиб кетишига хизмат қилиб қолмасин!

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev