Get Mystery Box with random crypto!

Маҳкумларга масофали видео учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берили | Advokat Abdullayev

Маҳкумларга масофали видео учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Ички ишлар вазирлигининг, амалдаги Жиноят-ижроия кодексига, озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси таклифи муҳокамага қўйилибди.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги ПҚ–3200-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 645-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" ижросини таъминлаш доирасида киритилган.

Бундан кўзланаётган мақсадлар:

маҳкумларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан доимий алоқаларини таъминлаш орқали оилавий муносабатларини сақлаб қолиш;
тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашиш;
ижтимоийлашувини жадаллаштириш орқали уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ижтимоий қоидалар ва анъаналарга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш ёки сақлаб қолиш.

@Advokat_Abdullayev