Get Mystery Box with random crypto!

КАСБ  СИРИ Адвокат бўлмасам гар, Яшар  эдим   ғафлатда. Дунён | Advokat Abdullayev

КАСБ  СИРИ

Адвокат бўлмасам гар,
Яшар  эдим   ғафлатда.
Дунёни кўп найрангин,
Тушунмасдим  албатта.

Тузоққа  тушганларни,
Ўғри деб   билар эдим.
Порахўр      тўраларни
Тўғри деб  билар эдим.

Ҳаромхўр ҳурматини,
То ҳануз  қилар  эдим.
Тўғригўй  журъатини,
Исён деб билар эдим.

Қаёқдан  билар  эдим,
Мен катта ўғриларни.
Ўғридан жабр кўрган,
Нотовон шўрлиларни.

Гоҳо   кўзни  юмаман,
Аранг тийиб тилимни.
Қалб оғрийди ўйласам,
Дардларини     элимни.

Адвокат Шерали Ҳикматов, "Умр довони" китобидан

@Advokat_Abdullayev