Get Mystery Box with random crypto!

Ноҳақ айбловга қарши ҳимояланишнинг моҳирона услуби Бир йиги | Advokat Abdullayev

Ноҳақ айбловга қарши ҳимояланишнинг моҳирона услуби

Бир йигит ресторанда ёлғиз ўтирган қизнинг олдига келиб:
"Сиз билан ўтирсам майлими?" - деди.
"Нима? Сиз билан бир кеча ўтказмоқчиман, деяпсанми? Уялмайсанми?" - дея қичқирди қиз.

Йигитнинг юзи дув қизариб, нарироққа бориб, бошқа ерга ўтирди. Одамлар йигитга нафрат билан қарашди.

Бироз муддат ўтгач, қиз йигитнинг олдига келиб, паст овоз билан:
"Мени маъзур тутинг, мен психология курсида ўқийман. Сизнинг ҳижолат қилганингиздаги юз тузилишингизни кўргим келди.", - деди.

Йигит ҳам тўсатдан:
"Уч минг доллар? Бир кечага шунчами? Йўғей, бу қиммат!", - дея қичқирди.

Одамлар ялт этиб қизга тикилишди. Уларнинг кўзида қизга паст назар бор эди. Қиз мум тишлаганча жойига бориб ўтирди.

Йигит кетишдан олдин қизнинг олдига келди ва:
"Мени ҳам маъзур тутинг! Касбим адвокат, вазиятни қандай қилиб ўз фойдамга бура олишимни сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлдим.", - деди.

Ушбу уйдирма воқеликда дастлаб, қизнинг ноҳақ "айблови" туфайли атрофдагилар нафратига сазовор бўлган адвокат қизнинг ўзи томонидан унга қарши ишлатилган услубнинг айнисини ўзига қарши ишлатиб, уддабуронлик билан атрофдагиларнинг ўзига нисбатан ноҳақ пайдо бўлиб қолган нафратларини қизнинг ўзига буриб юборишга эришди.

@Advokat_Abdullayev