Get Mystery Box with random crypto!

СУДЛАНГАНЛИГИМ УЧУН ИШГА ОЛИШМАЯБДИ. Савол: Ассалому алайку | Адвокат хизмати

СУДЛАНГАНЛИГИМ УЧУН ИШГА ОЛИШМАЯБДИ.

Савол:
Ассалому алайкум. Мен саволим куйидагича :олий маьлумотли бошлангич синф укитувчисиман 15 йиллик стажим бор 2016_йилдан буен богча сохасида ишлаб келдим мактабгача Таьлим йуналишини 2_мутахассислик буйича тугатганман 2018_йилда богчада рахбарлик фаолиятида ишлаб юрганимда судланиб колдим 210бн менга 3 йил озодликни чеклаш жазоси ва 1 йил 45_моддани берди 2020_йил март ойида жазоларим бекор килинди мен богчада хужалик ишлари мудири булиб ишлаб юрган эдим яшаш жойим узгариб бошка олис туманга кучиб келдик иш сураб ташкилотларга мурожаат килдим айрим ташкилотларда рахбарлик штати вакант турибди лекин мени судлангансиз рахбарликка ишлолмайсиз деб рад жавоби беришмокда Шу тугрими менинг вояга етмаган уч нафар фарзандим бор елгиз онаман кичик фарзандим хали уч ешга тулмаган кандай маслахат бера оласиз жавоб ун олдиндан рахмат.

Жавоб:

Меҳнат кодексининг 6-моддасига кўра Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.

Ушбу кодексининг 78-моддасига кўра муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик ишга қабул қилишни ноқонуний рад этиш ҳисобланади.

Каналга уланиш:
@advocateabf

АДВОКАТГА САВОЛ ЮБОРИШ:
@advocateabf_bot