Get Mystery Box with random crypto!

КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар

Telegram kanalining logotibi adolatkozgusi — КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар К
Telegram kanalining logotibi adolatkozgusi — КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар
Kanal manzili: @adolatkozgusi
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.27K
Kanalning ta’rifi

«Адолат кўзгуси» газетасининг телеграм каналига хуш келибсиз!
Талаб қилинмаган ҳуқуқларингиз, албатта, сиздан ўч олади!
Мурожаат учун: @adolatkozgusibot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 06:31:08
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

https://uza.uz/posts/403141

@adolatkozgusi
310 views03:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:01:14
Ассалому алайкум, хайрли тонг, азизлар!

Обуна бўлинг , тарқатинг , дўстларингизни таклиф қилинг , бизга ёзинг , "Адолат кўзгуси"га телеграмда назар солинг!

@adolatkozgusi - Ҳуқуқий ҳаётингизнинг ҳақиқий ҳимоячиси!
315 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:11:11
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
мусиқа чалиш;
товуш сигналлари бериш;
хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш

фуқароларга 100 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 150 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

@adolatkozgusi
2.4K views12:11
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:08:22
#2022_йил_1_сентябрдан

Қуйидаги нодавлат ташкилотларга “Электрон ҳукумат” тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади:

тижорат банклари;
телекоммуникация ташкилотлари;
хусусий тиббиёт муассасалари;
нодавлат таълим ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари.

@adolatkozgusi
2.4K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:31:39
Судьялар амалдорларга яқинми ёки халққами?

Ўзбекистон судьялари одоб-ахлоқ ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш принципларига амал қиладими?


Аксарият расмий ва норасмий учрашувларда, тадбирларда Олий суд ва бошқа суд тизими судьяларини давлат амалдорлари билан ёнма-ён кўрамиз. Судьялар бизда амалдорлар билан кўпинча яқин,аксар ҳолларда эса давлат идораларида йиллаб ишлаган прокурор, ички ишлар ходимлари ҳам судьялик лавозимига тайинланаверади. 

Батафсил https://rost24.uz/uz/news/1147

Ютубда



@adolatkozgusi
2.4K viewsedited  10:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:22:26
#Биласизми

Кичик ёшдаги болалар учун шарбат маҳсулотларига хушбўй ҳид берувчилар, ранг берувчи моддалар, консервантлар ва ранг берувчи экстрактларни қўшишга йўл қўйилмайди.

@adolatkozgusi
2.4K views09:22
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:31:36 Янги ўқув йили учун контракт миқдорлари эълон қилинди

Вазирлик ахборотига кўра, бакалавриат ва магистратура тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йилиникидан ўзгармай қолган.

@adolatkozgusi
2.5K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:00:47 #Қабул_2022

Тест синовлари натижасидан норози абитуриентларнинг апелляция аризалари 6 сентябргача қабул қилинади

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция аризалари my.dtm.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинмоқда ва 6 сентябрга қадар давом этади.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва ундан четлатилмаган бўлиши лозим.

Шунга кўра, апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Қонунчиликка кўра:

Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Апелляция жараёнида абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;
апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.

Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби ДТМга белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.

Апелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг 5 иш куни ичида тақдим этилади.

Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрдан бошланади.

@adolatkozgusi
2.4K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:01:18
#САВОЛ: БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАНЧА МУДДАТГА ТАЙИНЛАНАДИ?

#ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан,

Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади ва оиланинг энг кичик ёки ягона фарзанди ўн саккиз ёшга тўлгунигача тўланади.

Моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

Юқорида кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин бола пули ёки моддий ёрлдам олувчи оила яна қайта ариза бериш йўли билан олаётган моддий ёрдам пулини янги муддатга узайтириши мумкин.

@adolatkozgusi
2.4K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:01:17
#Биласизми

Мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божи олинмайди

Батафсил инфографикада

@adolatkozgusi
2.4K views06:01
Ochish/sharhlash