Get Mystery Box with random crypto!

​5 сентябрдан барча босқич талабалари тўлов-шартномани онлайн | КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар

5 сентябрдан барча босқич талабалари тўлов-шартномани онлайн юклаб олишлари мумкин

Эндиликда биринчи босқичга тавсия этилган талабалар янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча овворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин.

Бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.

@adolatkozgusi