Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Кўп квартирали уйдаги айрим умумий мол-мулкларни | КЎЗГУ.УЗ | Ҳуқуқий маслаҳатлар

#Биласизми

Кўп квартирали уйдаги айрим умумий мол-мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади

Жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкдан ҳамда уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга.

Умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари, жойларнинг мулкдорларига ёки бошқа шахсларга жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда фойдаланишга берилиши мумкин.

Аммо қуйидаги умумий мол-мулкларни бошқа шахсга бериш тақиқланади:

таянч ва тўсиқ конструкциялар;
квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар;
зинапоялар;
лифтлар;
лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар;
уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари;
жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ҳамда қурилмалари ва бошқа ускуна ҳамда қурилмаларни.

@adolatkozgusi