Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий)

Telegram kanalining logotibi adliyaxabarlari — Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий) А
Telegram kanalining logotibi adliyaxabarlari — Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий)
Kanal manzili: @adliyaxabarlari
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 452
Kanalning ta’rifi

ФҲДЁ ҳамда Давлат хизматлари соҳаларига оид саволларингиз борми?
Ёки сизни қийнаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим керакми?
Унда мурожаатингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 08:07:03
Мулк ҳуқуқий бўйича саводхонлиги оширилмоқда
Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир» акцияси доирасида аҳоли ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқлари бўйича саводхонлиги оширилмоқда.

Балиқчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам мана шу ҳақда сўз борди.

Учрашув давомида иштирокчиларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган кўчмас мулкларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиш, уларга тегишли бўлган мол-мулкларни эгасиз ашё деб топиш тартиблари, шунингдек, Фуқаролик кодексининг 191 ва 1157-моддаларида назарда тутилган қоидалар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди:

Тадбир давомида МФЙ фаоллари томонидан турли йўналишлар бўйича берилган саволларга ҳуқуқий асосланган жавоблар берилди.
Каналга уланиш
@adliyaxabarlari
140 views05:07
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:54:03
Олтин олма - дуо ол
Марҳамат туманининг Дурафшон маҳалласида яшовчи 56 ёшли Сотқиной Умрзоқова саломатлигида муаммо борлиги боис узоқ жойларга боролмайди. Шу сабабли унда электрон рақамли имзо олиш зарурати пайдо бўлган бўлсада Давлат хизматлари марказига боришга имкон топа олмаётганди.

Куни кеча Сотқиной опанинг фарзанди Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, онасининг номига ЭРИ калити олиш учун келганини айтишди. Рад жавоби олгач мутахассисларнинг сайёр тартибда хизмат кўрсатиш таклифини қабул қилди.

Шу куннинг ўзида Марказ ходимлари Сотқиной опанинг хонадонига боришиб, унинг номига онлайн тартибда электрон рақамли имзо калити расмийлаштирилиб, сертификати топширилди.
Каналга уланиш
@adliyaxabarlari
171 views08:54
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:56:02
Қандай ҳолатларда мулк эгасиз деб топилади?

«Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир» акцияси доирасидаги тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Қўрғонтепа тумани халқ таълими бўлимида ўтказилди.

Унда туман адлия бўлими ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган қонуний ҳуқуқларига риоя этилиши, шунингдек, хусусийлаштирилган нотурар кўчмас мулк объектларини ноқонуний олиб қўйилиши ҳолатларини, шунингдек, турар ва нотурар бино-иншоотларни эгасиз деб топиш ҳолатлари бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тўлиқ жавоб олдилар.
Каналга уланиш:
@adliyaxabarlari
174 views06:56
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:02:59
Ҳурматли Андижонликлар!

Белгиланган жадвалга асосан Андижон вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули жорий йил 27 август куни Янги Андижон массивида бўлиб ўтади.

#elon #sayyorqabul #Abdurahmonov

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
121 views06:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 08:28:28
Вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашлар депутатлари, судлар, юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари ва адвокатлар иштирок этдилар.

Лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад жисмоний шахсларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ҳамда ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барқарор ва давлат ҳисобидан ишончли юридик ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш ҳисобланиши қайд этилди.

Қонун лойиҳасида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик ва маъмурий ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари ҳамда ёрдам олувчи шахсларнинг доираси кенгайтирилмоқда. Шунингдек, ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш, уларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилиши белгиланган.
Якунда қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва муносабатлар билдирилди.
@adliyaxabarlari
553 views05:28
Ochish/sharhlash
2022-08-25 13:42:02
Bugun Adliya vazirligi yuridik texnikumlariga 2022/2023-o'quv yili uchun kirish test sinovlari bo‘lib o‘tdi.

Adliya vazirligi yuridik texnikumlariga kirish test sinovlari respublikaning barcha hududlarida DTM tomonidan belgilangan talablarga muvofiq olib borildi.

Joriy yilda, Adliya vazirligi yuridik texnikumlarining kunduzgi va sirtqi ta'lim shakli bo'yicha hujjat topshirgan abiturientlar test jarayonlarida faol ishtirok etishdi.

Batafsil...

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
• Telegram | • Instagram | • Facebook
145 views10:42
Ochish/sharhlash
2022-08-25 13:31:25
"Чанг пули" тўлаш нега унутиляпти?

Муаллиф: Холида Холматжонова

Zamon — LIVE | ZAMON.UZ | НОВОСТИ | ZAMON.UZ | NEWS | Instagram
139 views10:31
Ochish/sharhlash
2022-08-25 13:21:20 Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ўқитувчилар ушбу шартномага имзо қўйса бўлаверадими? Шартноманинг 2.16, 2.22, 2.23 бандлари ғалати эмасми?» номли материал юзасидан Андижон вилояти адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ушбу ҳолат Андижон вилоят бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида тармоқларда тарқалган мазкур меҳнат шартномаси Андижон туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш марказидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлиги ҳамда Марказнинг ижобий хулосаси олинмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур меҳнат шартномасида ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид бўлган бир қатор нормалар мавжудлиги аниқланиб, ишчи гуруҳ томонидан умумтаълим мактаби ходимларига меҳнат шартномасини тузишда қайси жиҳатларига эътибор қаратиш лозимлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 133-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда меҳнат шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Президентнинг 173-сон қарори талаблари доирасида ҳужжатни ижрога қаратишдан аввал Юридик хизмат кўрсатиш марказидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
Андижон туман адлия бўлими томонидан мактаб маъмуриятига мазкур ҳолатларни бартараф этиш ва келгусида бу каби хатоликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли таъсир чора киритилиши таъминланди.
Каналга уланиш:
@adliyaxabarlari
158 viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash