Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий)

Telegram kanalining logotibi adliyaxabarlari — Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий) А
Telegram kanalining logotibi adliyaxabarlari — Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий)
Kanal manzili: @adliyaxabarlari
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 452
Kanalning ta’rifi

ФҲДЁ ҳамда Давлат хизматлари соҳаларига оид саволларингиз борми?
Ёки сизни қийнаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим керакми?
Унда мурожаатингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 06:09:07
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Бугунги қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
177 views03:09
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:54:46
Адлия фахрийлари ҳолидан хабар олинди
Байрамлар ва алоҳида саналар олдидан адлия идораларида кўп йиллар меҳнат қилган, кўплаб шогирдларни етук кадр сифатида етказиб берган устоз фахрийларни ҳолида хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган.
Ана шу ҳайрли ишларни давом эттириш ва уларни Мустақиллик байрами билан қутлаш мақсадида бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан тизим фахрийлари хонадонларига ташриф буюрилмоқда.
Марҳаматлик Мавлудахон Мадумарова узоқ йиллар ФҲДЁ тизимида самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан фахрийлардан.
Истиқлол байрами арафасида бошқарма масъуллари бошчилигида туман адлия бўлими ходимлари онахоннинг хонадонида меҳмон бўлишди.
Меҳмонлар устозни айём билан табриклаб, байрам совғалари ва вазирлик томонидан ажратилган маблағ топширдилар.
Соҳа фидойиларини рағбатлантириб ва уларни моддий қўллаб-қувватланаётганидан миннатдор бўлган Мавлдудахон ая Адлия вазирлиги ва бошқарма ходимларига ўз миннатдорлигини билдирди.
Каналга уланиш учун:
@adliyaxabarlari
820 views04:54
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:33:04
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Андижон вилоят телеканалининг "Андижон ахбороти" инфорацион кўрсатувида вилоят адлия бошқармасида ўтказилган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ҳақида сўз юритилади.
Каналга уланиш учун:
@adliyaxabarlari
189 viewsedited  03:33
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:29:08
Бизнесда бренднинг ўрни қанчалик муҳим?
Андижон шаҳридаги «INSAN» бизнес академиясида контрафакт маҳсулотлар реализациясига йўл қўймаслик, интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида "Бизнесда бренднинг ўрни" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда вилоят адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Муроджон Жалолдинов томонидан тадбиркорларга ўз брендига эга бўлиш бизнесда қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, тадбиркорлар билан товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг тугатишга оид халқаро ва миллий принципларнинг қўлланилишида юзага келаётган муаммолар муҳокама қилинди. Бундан ташқари чет мамлакатларда брендни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тартиби, бож тўловлари, патент олиш муддатлари ҳақида тушунчалар берилди.
Якунда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Бундан ташқари соҳада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар беришга келишиб олинди.
Каналга уланиш учун:
@adliyaxabarlari
384 views12:29
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:53:39
Мактаблар «Э-ҳуқуқшунос»га ҳужжатларни расмийлаштиришда қандай муаммоларга дуч келмоқда?
Хўжаобод туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан «Э-ҳуқуқшунос» электрон тизимида буйруқларни расмийлаштириш жараёнида юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Унда тумандаги мактабларнинг раҳбарлари ва кадрлар бўйича масъуллар иштирок этди.
Семинарда 2022 йилнинг 1 августидан бошлаб таълим муассасаларига юридик хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилгани, ҳозирда умумий ўрта таълим мактаблари томонидан Марказ ўртасида «Э-ҳуқуқшунос» электрон тизими орқали ҳужжатлар алмашуви йўлга қўйилганлиги, тизим имкониятлари ва тизимга бириктирилган ҳужжатларнинг намунавий бланкаларидан фойдаланган ҳолда ҳужжат лойиҳаларини яратиш ва марказга юбориш бўйича тушунтиришлар берилди.
Якунда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори томонидан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, ҳақ тўлаш, интизомий жазоларни қўллаш асослари ва тартиби юзасидан тушунчалар берилди.
@adliyaxabarlari
334 views11:53
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:27:12
#Adliya_onlayn


“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

АОКАда Адлия вазири ўринбосариАлишер Каримов, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
148 views11:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:27:12
#Сўраган_эдингиз

Масъулияти чекланган жамият ва хусусий корхона фарқи нимада?

Юқоридаги инфографика ушбу саволга жавоб беради

Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг!
139 views11:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:27:12 #Bu_muhim

yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?

Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.

Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.

Барчаси бепул.

Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз
127 views11:27
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:33:45
"Даминбойчеки"да сайёр қабул
Адлия органларининг амалий кўмаги билан кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларига ечим топмоқда. Энг муҳими, мурожаатлар қонуний асосларда ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўляпти. Бунда Адлия бошқармаси томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар муҳим ўрин тутмоқда.
"Адлия маҳаллада" шиори остидаги сайёр қабулларнинг навбатдагиси Избоскан туманининг Даминбойчеки маҳалласида ташкил этилди.
Унда вилоят бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадбобур Каримов, туман адлия муассасалари раҳбарлари, нотариал идоралар вакиллари иштирок этди. Фуқаролардан имтиёзли кредит, субсидия ва ўз-ўзини банд қилиш, устама ҳақларини тўланмаётганлиги ва бошқа масалалар юзасидан 30 га яқин мурожаат келиб тушди.
Шу куни аҳоли ҳуқуқий тушунтиришлар билан бирга сайёр тартибда давлат хизматлари ҳам кўрсатилди.
Каналга уланиш учун:
@adliyaxabarlari
443 views09:33
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:18:59
#Bu_qiziq

Qarindoshlaringizni tekshiring!

JSHSHIR orqali yaqin qarindoshlaringiz to'g'risidagi ma'lumotlarni ko'rish imkoni mavjudligidan xabardormisiz?

Yaqin qarindoshlaringiz haqidagi ma'lumotlarni ushbu havola orqali tekshirishingiz mumkin.

https://my.gov.uz/uz/zags-pinfl-info

Agar siz biron bir xatolik yoki nomuvofiqlikni aniqlagan bo’lsangiz, ma‘lumotlarni tahrirlash uchun ariza yuborishda mana bu havoladan foydalanishingiz mumkin.

https://my.gov.uz/oz/service/475

Kanalga ulanish
@adliyaxabarlari
44 viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash