Get Mystery Box with random crypto!

Бўйим неча см бўлиши керак? Фарзанд катта бўлар экан ота он | Доктор Акрамов | Блог

Бўйим неча см бўлиши керак?

Фарзанд катта бўлар экан ота она унинг бўйига диққат қила бошлайди. Мухлислар кўп бўй ўсиши муаммосига тўхталишимизни сўрашган.

Фарзандлар бўйи нормада ўсса наслий омиллар туфайли тақрибан қанча бўлишини хисоблаш формуласи бор.

Бироз математика :

Қизлар бўйи=( отасини бўйи см да + онасининг бўйи см да)/2 -6.5см

Ўғиллар бўйи ( отасининг бўйи см да + онасининг бўйи см да)/2 + 6.5 см

Масалан: Анварнинг дадасининг бўйи 165см, онасининг бўйи 162см. Анварнинг бўйи қанчага ўсиши мумкин? Фармулага қўямиз:

(165+162): 2 + 6.5 см = 170 см

Хисоблашларда 10 см гача фарқ бўлиши мумкин.

Келгусида бўйни ўстириш муаммоларига батафсилроқ тўхталаман.

Яқинларга улашинг

@acramov