Get Mystery Box with random crypto!

Энг зарарли махсулот бу шакар. Шакар ихтиро қилинганига 200 | Доктор Акрамов | Блог

Энг зарарли махсулот бу шакар.

Шакар ихтиро қилинганига 200 йилча бўлди. Бунгача бизнинг ошқозон ости безимиз, ташқаридан кирган глюкозани ўзлаштириш ва тақсимлаш учун етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқариб бера олган. Масалан, олма таркибиди 10 фоиз шакар бор дейлик. Ана шу шакарни эплаб жойлаштириб берган.

Аммо шакар ихтиро қилингач, энди 100 фоизли глюкоза фруктоза бўлганлиги туфайли ошқозон ости бези бунга кўника олмаяпти. Бу ўта қоронғуликдан бирдан ёруғликка чиққан одамни эслатади. Ёруғликдан кўзи қамашиб кўр бўлиб қолиши хеч гап эмас.

Шакар - бу табиий махсулот эмас ва бунинг миқдори хозирги кунда ўта кўп. Ширинликлар, соклар, газли ичимликлар ва бошқа махсулотлар ичи тўла ғиж ғиж шакар.

Мен ва бошқа докторлар шакарни наркотиклардан кўра хавфлироқ деб хисоблаймиз. Сабаби бу юмшоқ наркотик организмни аста секин ўзига боғлаб олиб, охир оқибат ўлдиради.

Эхтиёт бўлинг- Шакар!

@acramov обуна бўлинг