2021-02-07 07:05:27
АФСУСЛАНИШЎз ўтмишингиз ҳақида ўйлаганингизда баъзи нарсалар учун афсусланасизми? "
Кимгадир қўнғироқ қилмаганингиз, вақтида хабар юбормаганингиз, боргингиз келган жойга бормаганингиз, ёки орзу қилган университетингизга ўқишга кирмаганингиз учун... Энди эса афсусланишдан фойда йўқ, ҳаётингиз аллақачон бошқа йўналишда давом этмоқда."Бу гаплар сиз учун таниш, тўғрими?
⠀
Мен умумий маънода гапирдим, лекин аслида, ҳар бир инсонда бу каби афсусланишлар бўлади.
⠀
Ўтмишимиздаги хатоларимиз натижасида онгимиз "ҳимоя" дастурини ишлаб чиқади. Онгимиз "бу каби муносабатлар оғриқ келтиради" деб ўйлайди ва келажак ҳаётимизда шундай вазиятлардан бизни асрашга урунади.
Масалан, ўтмишда севги борасида омадингиз чопмаган эди, дейлик. Онгингиз "Севги оғриқ келтиради, энди бу оғриқни қайта ҳис қилмаслик учун ҳаракат қилишим керак" деб ўйлайди. Аслида сиз яна севиш ва севилишни хоҳлайсиз, аммо онг остингиз бунга тўсқинлик қилади...
⠀
Ўтмиш шунчаки ортда қолганини тушуниш керак. Бу ёмон ҳам эмас, яхши ҳам эмас. Бу бўлиб ўтган воқеа! У келажак учун тажриба ҳисобланади. Бугунги кун билан яшанг, шу ерда ва ҳозир яшанг. Аввалги бўлиб ўтган яхши эмас ҳодисаларни қўйиб юборинг. Афсусланишга вақт ва энергиянгизни сарф қилманг.
⠀
Бугунги аффирмациялар:
Мен ҳар бир куним янги имконият эканини биламан
Мен бугунги куним билан яшай оламан, бугунги кунимни юқори кайфиятда ўтказа оламан
Мен ўтмишдан тўғри хулоса чиқара оламан
Мен ўз келажагимнинг яратувчисиманАффирмацияларни қабул қиласизми? Жавобингиз ижобий бўлса, "Ха, қабул қиламан" деб ёзиб қолдиринг .
Талиа Халаба
@Academy_KIA
@Academy_ALB
2.3K viewsAcademyPeople, 04:05