Get Mystery Box with random crypto!

Истиғфор қандай айтилади? Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”. Маъноси: | 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

Истиғфор қандай айтилади?

Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”

Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.

Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”


(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).

Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.

Маъноси: “Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!”

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар


(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”

Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”

Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан олдин мана шу дуони жуда кўп ўқиганлар.


(Муслим ривоят қилган).

Ўқилиши: “Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”

Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”.

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шу истиғфорни ўргатдилар.


(Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилган)

@AbuYusuf_official