Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири Жомбойдаги 28-мактаб ўқувчиларини вақтинча | Abituriyent INFO | Rasmiy yangiliklar

Халқ таълими вазири Жомбойдаги 28-мактаб ўқувчиларини вақтинча бошқа бинога кўчириш чорасини кўришни айтди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун тунда Жомбой туманидаги 28-умумтаълим мактабига борди.

1975 йилда ҳашар йўли билан қурилган мазкур мактабнинг бугунги кундаги ўқувчилар сиғими 2 коэффицентдан ошиб кетган.

Халқ таълими вазири синфхоналарни кўздан кечирар экан қишки мавсумда ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш мақсадида яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунар коллежига қисқа муддатда кўчириш чорасини кўришни сўради.

Биринчи навбатда ўқувчиларнинг таълим олиши учун муносиб шароит яратишимиз зарур. Бино эски бўлганлиги сабабли имкон борича тезроқ болаларни бошқа бинога кўчириб, мактабни инвестиция дастурига киритиш чорасини кўришимиз лозим”, — дея қайд этди вазир.

Sahifamizga qo'shiling

@ABITURIYENTINFO