Get Mystery Box with random crypto!

УМРА қилаётан Президентнинг эҳром кийган ҳолатидаги диний ибод | Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

УМРА қилаётан Президентнинг эҳром кийган ҳолатидаги диний ибодатига осилаётган ва дунёвий давлат бошлиғи давлат вазифасини бажариши вақтида диндорлигини намойиш қилмаслиги шарт эди, деб атеистлар томонидан танқид қилинаётган эҳромдаги Президентнинг ва атрофидаги командасининг ҳолатини давлат мактабларида, ОТМ ларда ва Ўзбекистондаги барча давлат идораларига кириши вақтида бошидан рўмоли (ҳижоби) ечиб олинаётган муслима қизларнинг ҳолатига, қўлидан Қуръони ва Муаллимус-соний китоби тортиб олинаётган болаларимизнинг ҳолатига, диний таълим муассасаларида қабул сони ўта озлиги сабабли (билими паст экани учун эмас) мадраса ва маъҳадларда ўқий олмасдан уйига йиғлаб қайтиб кетаётган диндор йигит ва қизларимизнинг аҳволларига ўхшатяпман. Ва паспортга расмга тушиш вақтида бошидаги рўмолини ечишга мажбурланаётган, лекин ечмагани учун 10 йилдан бери паспорт ололмасдан изтироб чекиб юрган 63 ёшли муслима онахон Малахат опа Султонованинг ҳолатига ўхшатяпман (аслида уларнинг изтироблари даражаси бир хил эмас). Ваҳоланки, давлат вазифасини бажараётган Президент ва командаси ҳам, шунингдек, диний эркинликлари ноҳақ равишда берилмаётган, диний ҳуқуқлари поймол қилинаётган муслима қиз-аёллар ва мусулмон йигитлар ҳам халқаро қонунлардаги ўз диний ҳуқуқларидан бир хилда фойдаланиш ҳуқуқига эга эдилар (ва уларнинг бу ҳуқуқини ҳеч ким тақиқлашга ҳаққи йўқ). Чунки “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-м га кўра уларнинг барчаси давлат вазифасини бажариши вақтида ҳам, давлат мактаблари ва ОТМ ларда ўқиши вақтида ҳам, давлат хизматчилари ва орган ходимлари эса ўз хизмат вазифасини бажариши вақтида ҳам диний эътиқодларини намойиш қилиш ҳуқуқига эга, барча диний ҳуқуқларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Президент, унинг командаси ва Олий суд диний эркинликларимизни беришни талаб қилиб киритган аризаларимизни ўз вақтида қаноатлантирганида эди, уларни танқид қилаётган атеистлар ва бошқа шахсларнинг муттаҳамлиги нақадар асоссиз экани ўз-ўзидан кўриниб қолган бўлар эди. Ўшанчун ҳам Умра ёки Ҳаж қилаётган Туркия Президентига парламентдаги атеист мухолифатчилари эътироз қила олишмади. Гарчи Туркия Конституциясида секульяр давлат экани кўрсатиб қўйилган бўлса ҳам.
PS: қизларнинг бошидаги ҳижобларига муттаҳам қўлларини узатиб мажбуран ечишга уринаётган атеист ректорлар, деканлар, мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг нобакор қадамлари яхшиямки Маккаи мукаррамага етмади. Акс ҳолда улар югуриб бориб (охранани кўзини шамғалат қилиб), “Биз Исломий давлат эмасмиз” дея бақириб, Президент ва командасининг устидаги эҳромларига ёпишиб мажбуран ечиб олишдан ҳам тойишмас эди. Наузамбилиллоҳ. Астағфируллоҳ.