2021-01-30 07:06:57
«Ислом Абдуғаниевич гулдаста совға қилишни жуда хуш кўрар эди»
Татьяна Каримованинг хотираларидан:
Ислом Абдуғаниевич қаттиққўл, айни чоғда ниҳоятда адолатли инсон эди. Унинг ҳаёт тарзини аскетик деб баҳоласа бўлади. У овқатланишда ҳам маълум меъёрга риоя этарди.
У спорт билан ёшлигидан шуғулланар эди. Умрининг сўнгги кунларигача сузиш ва теннис билан шуғулланиб келди.
Биринчи Президентимиз деярли таътилсиз ишлар эди. Фақат баъзан-баъзан ўзимизнинг Қайнарсойда бир-икки кун дам олардик. Юртимиз табиатини у киши ниҳоятда яхши кўрар, табиатимиздан гўзалроқ маскан йўқ деб ҳисоблар эди.
Шифокорларга мурожаат қилишни ҳуш кўрмас эди. У кишини бирор бир тиббий текширувдан ўтишга ундаш мен учун чинаккам бир муаммо эди. Унинг бутун фикру ҳаёли ҳамиша ишда эди.
Совға қилишни жуда яхши кўрар эди. Агарда уйимизга келган меҳмон бирор бир сувенирни кўриб, “чиройли экан” деса, хурсанд бўлиб дарров ҳадя қилиб юбораверар эди.
Ислом Абдуғаниевич гулдаста совға қилишни жуда хуш кўрар эди. Дала ҳовлимизда сайр қилар эканмиз, албатта гул териб менга инъом этар эди. Бу хотиралар кўнглимдан чуқур жой олган...
Kanalga ulanish
@abdusamadchasiga
221 viewsНурилло Пирматов, 04:06