Get Mystery Box with random crypto!

Хадиси шариф...   Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий от | Abdumalik books

Хадиси шариф...

  Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
«Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар.
«Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар.
«Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар.
«Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар.
«Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир»
, - дедилар»
(Имом Бухорий ривояти
)

@Abdumalik_books
@Abdumalik_Mukhtoraliyev