Get Mystery Box with random crypto!

# Ҳадиси шариф.     Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилин | Abdumalik books

# Ҳадиси шариф.

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар:
“Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди.
Сўнгра ўшани баён қилди.
   Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. 
  Агар у(яхшилик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади.
   Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади.
  Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади", - дедилар".


@Abdumalik_books
@Abdumalik_Mukhtoraliyev