Get Mystery Box with random crypto!

Abdulqodir Samarqandiy

Telegram kanalining logotibi abdulqodir_polvonov — Abdulqodir Samarqandiy A
Telegram kanalining logotibi abdulqodir_polvonov — Abdulqodir Samarqandiy
Kanal manzili: @abdulqodir_polvonov
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.44K
Kanalning ta’rifi

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-02 11:48:02 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДЎСТИМ!
Ва ниҳоят яна сен машаққатдасан. Ўзингни босишга ҳам кучинг етмайди. Аммо вазифангни бажаришинг керак. Жанг пайтида лашкарга - гарчи у толган бўлсада- ёнбошлаб ётишига рухсат берилмайди.
Дўстим! Ўзингни бос. Биз чарчаганда эмас, интиҳо топганда тўхтаймиз. Сенинг гарданингда Аллоҳ ҳимоя қилишингни топширган чегаралар бор. Гарчи гўштингдан бир парча узиб бериб бўлсада, чегарангда тур. Сен туфайли ИСЛОМга зарар етмасин.
Шаксиз сен менинг бу насиҳатни қаердан олганимни биласан. Буни сен менинг қалбимга зарба берганингда менга айтиб бергансан. Дунё чархпалак экан. Юракка зарба бериш ҳам жароҳат экан. Бунда ҳам қасос бор экан. Бирга-бир аниқлик билан...
Менга Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим розиёллоҳу ҳақида гапириб берган эдинг. У ҳофизи қуръон, юмшоқ табиатли, яхши инсон эди. Уни чегарага масъул қилиб қўйишди. Сўнгра уни қуръон ҳофизлигини сабаб қилиб, жангчилардек уруша олмаса керак, дейишди. Солим шунда уларга қараб:
"Қуръон ҳофизи бўлатуриб уруша олмасам, ҳофизлигим учун мен томондан сизга мусибат етса қандай ёмон қуръон ҳофизи эканман!", деди.
Заиф бўлсангда юришинг лозим. Қандай етиб бориш муҳим эмас. Гўзал ҳолатда етиб бордингми, парча-парча бўлиб етиб бордингми бунинг аҳамияти йўқ. Муҳими етиб боришингдир.
Ғояга етиб бориш руҳни ислоҳ қилишдир. Ҳатто ета олмасанг ҳам ўзинг учун таъзия билдир. Ҳақ йўлидаги ўлим ҳам омонатни адо қилишдир. Шунинг ўзи ҳам айнан етиб боришдир.
Бизлар натижадан эмас, сабаблардан сўраламиз. Қиёматда баъзи Пайғамбарлар умматсиз ёлғиз келишади. Бу кўринишни тасаввур қилиб кўр. Пайғамбарнинг чақириғига бирор киши ижобат қилмаган...
Аччиқ ҳолатлар тугайди, ўтиб кетади. Аллоҳнинг изни билан ундан қутиласан. Чандиқларингга қараб, уни ҳис қилиб табассум қилиб қўясан ҳали. Бошингга тушган кулфатларга кифоя қилган Роббинг раҳматини ҳис қиласан ҳали иншааллоҳ!
САЛОМЛАР БЎЛСИН ҚАЛБИНГГА!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
321 views08:48
Ochish/sharhlash
2021-01-31 14:17:06 ҚАЛБ ИХЛОСИ
Агар Аллоҳ сенга неъматларини бериб турганидан сўнг тўхтатиб қўйса...
Тоат қилиб юриб сўнгра тоатдан узилиб қолсанг...
Садақа ва эҳсонлар қилиб юриб сўнгра тўхтаб қолсанг...қалбингдаги ихлосингга мурожаат қил!
Солиҳлардан бири кўзи кўр бир кишига фолузаж (ноёб таом) едириб турар экан. Шунда унинг аҳли: “Ахир бунинг кўзи кўр-ку! Нима еяётганини, ким едираётганини кўрмайди-ку!”, дейишибди. Шунда солиҳ киши: “Аллоҳ билади-ку!”, деган экан.
Инсоннинг ҳаётининг барча қисмида Аллоҳ билан яшамоғи қанчалар гўзал!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ: “Ихлос қилмаган киши тойилади”, деган экан.
Бир йигит ақлини йўқотган онасига бир неча йиллар қаради, унга ғамхўрлик қилди. Онаси уни қарғар, хўрлар эди. Бир киши ундан: “Буларнинг барига қандай сабр қиласан? Қандай қилиб бунақанги фидокорлик кўрсатасан? Ахир у сенинг онанг эканлигини билмайди-ку! Сенинг ўғли эканлигингни тушунмайди-ку!”. Йигит деди: “Аммо Аллоҳ билади-ку!”.
Ихлосли инсонни кишиларнинг мақташи ва ёмонлаши қизиқтирмайди. Яхшилик қилган ёки ёмонлик қилганлар уни қизиқтирмайди. Уни қизиқтирадиган нарса ер-у осмонларнинг Роббисининг розилигидир.
Яхши амал фахрланишдан ва риёдан холий яхши қалбга муҳтож бўлади. Аллоҳнинг розилиги учун қилинган амал нақадар буюк! Нафслар қилаётган амалидан Аллоҳнинг ризосини мақсад қилар экан, нақадар буюклашади!
Яхши амал бизнинг кўзимизга қанчалар кичик кўринмасин Аллоҳнинг наздида катта бўлиб қолаверади. Муҳими Аллоҳ учун холис бўлса бўлди.
Имом Жунайд роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ихлос Аллоҳ билан банда орасидаги сирдир. Уни малак билмайдики, ёзса. Уни шайтон билмайдики, бузса, ҳою-ҳавас оғдириб юборса!”.
Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Инсонлар қиёмат кунида мисли кўрилмаган очлик билан, мисли кўрилмаган чанқоқлик билан ва яланғоч ҳолатда тириладилар. Ким Аллоҳ учун бировга таом берган бўлса Аллоҳ уни тўйдиради. Ким Аллоҳ учун бировни суғорган бўлса Аллоҳ уни суғоради. Ким Аллоҳ учун бировни кийдирган бўлса Аллоҳ уни кийинтиради”.
Муторриф ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ илм ҳалқасида гапириб туриб йиғлагиси келса салласи билан кўзини яшириб: “Жуда қаттиқ тумов бўлибман, жуда қаттиқ тумов бўлибман!”, дер эди.
Ибн Саммок роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Қанча-қанча Аллоҳни эслатадиганлар бор. Ўзлари Аллоҳни унутишган. Қанча-қанча Аллоҳдан қўрқитувчилар бор. Ўзлари Аллоҳга журъатли. Қанча-қанча Аллоҳга яқин қилувчилар бор. Ўзлари Аллоҳдан узоқ. Қанча-қанча Аллоҳ томон даъват қилувчилар бор. Ўзлари Аллоҳдан қочишади. Қанча-қанча қуръон тиловат қилувчилар бор. Ўзлари Аллоҳнинг оятларидан узилиб қолган”.
Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Аллоҳнинг ризосини истаб биргина қадам ташлаган кишига қандай ҳам яхши!”.

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2.8K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash
2021-01-30 13:43:47
ҒАЗАБ
Тўфон кемани парча-парча қилиши мумкин. Аммо оддий ипдаги тугунни ечишга кучи етмайди.
Ғазаб ҳам шундай. Ҳамма нарсани барбод қилади аммо ечим бера олмайди!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
3.0K views10:43
Ochish/sharhlash
2021-01-30 06:37:01 АЛЛОҲ ТАОЛО ИШЛАРНИНГ ОЛИЙСИНИ ЯХШИ КЎРАДИ.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам очиқкўнгил, юмшоқсўзли, хушмуомала, мулойим инсон эдилар. Такаллуфдан ман қилар эдилар. Йўлда болаларга салом берар эдилар, кийимларини ўзлари ямар, қўйларини соғар, ковушларига ямоқ солар, хотинлари билан ҳазиллашар, саҳобаларининг зиёратларига бориб турар эдилар. У зот содда эмас, аммо оддий инсон эдилар. У зот мутакаббир эмас, аммо буюк инсон эдилар. У зотдаги оддийлик оддий ҳаётда эди.
У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам арзимас ишлар билан шуғулланишдан қайтарар эдилар. Олийҳимматли бўлишга, охират ишлари учун ҳаракатда бўлишга инсонларни тарғиб қилар эдилар. Саҳобаларга:
"Албатта Аллоҳ таоло ишларнинг олийсини яхши кўради, арзимаган ишларни ёмон кўради", дер эдилар.

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ оилалари даврасида устозлари имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ ҳақида кўп гапирар, мақтар ва у кишини улуғлар эдилар.
Бир куни имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ шогирдлари имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳни зиёрат қилгани келдилар. Меҳмон уй соҳиблари билан овқатлангач ухладилар. Сўнгра эрталаб туриб улар билан бомдод ўқидилар. Сўнгра яна тўшакка қайтиб вирдлари билан машғул бўлдилар.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг аҳли наздида бу ишлар оддий ишлар эди. Шунда имом Аҳмаднинг қизчалари сўради:
- Отажон! Сиз мақтайдиган, кўп гапирадиган устозингиз имом Шофиъий шу кишими?!
Имом Аҳмад:
- Ҳа, эй қизим, шу киши Шофиъий бўладилар, дедилар.
Қизлари:
- Сиз у кишини мақтар эдингиз. Кечаси намоз ҳам ўқимадилар, зикр ҳам қилмадилар. Фақатгина у кишида учта нарсани кўрдим.
Имом Аҳмад:
- Нима экан?-дедилар.
Қизлари:
- У кишига кечқурун таом келтирганимизда сиз айтадиганингиздан кўра кўпроқ едилар. Кечаси таҳажжудга турмадилар. Эрталаб таҳорат қилмасдан намоз ўқидилар.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ қизчаларининг гапларини имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳга айтдилар. Имом Шофиъий шундай жавоб қилдилар:
- Овқатингдан кўпроқ еганимнинг сабаби сенинг овқатингнинг ҳалоллигидир. Ҳалол овқат шифодир. Мен беморман. Кўп овқат еганимнинг сабаби тузалиш учундир, тўйиш учун эмас. Кечаси намоз ўқимаганимга сабаб шуки, ухлаш учун ётганимда қуръон ва ҳадис кўз ўнгимда пайдо бўлди. Аллоҳ менга фиқҳдан етмиш иккита масалани очди. Мусулмонлар манфаати учун уларни тартибга солдим. Кечаси билан шуни фикрладим. Намоз ўқишга вақт қолмади. Бомдодни сизлар билан таҳорат қилмасдан ўқиганимга сабаб шуки, Аллоҳга қасамки, ухлаганим йўқ. Таҳоратим бузилгани йўқ. Хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқидим.

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ сўнгра хайрлашиб кетдилар. Шунда имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ қизларига дедилар:
"Шофиъийнинг кечаси ёнбошлаб қилган хизмати менинг тик туриб қилган хизматимдан афзалдир!".

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг қизлари бизга олий ишларга эътиборни қаратиб, арзимас ишларни тарк қилиш борасида ажойиб дарс бермоқда. Унинг меҳмоннинг овқатига, намозига, таҳоратига эътиборни қаратишини фақиҳларда ҳам кузатмайсиз. У имомнинг кийимларига, саллаларига, шаклларига, ташқи кўринишига эътибор бермаяпти.
Кишиларнинг кийимига, ташқи кўринишига, фалон нарсани сотиб олганига, фалон мамлакатга сафар қилганига, фалон жойдан қайтганига эътиборни қаратиш арзимас нарсаларга эътибор қаратишдир.
Дунёга охират назари билан боқайлик. Ана шунда олий ишларга эътибор берадиган бўламиз!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2.5K viewsedited  03:37
Ochish/sharhlash
2021-01-29 16:44:35
Юпанч учун айтилган энг гўзал сўз:
"Бу сенинг маҳзунлигинг, бу эса менинг елкам!".

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2.3K viewsedited  13:44
Ochish/sharhlash
2021-01-29 08:00:36 ЎРДАК ШИКОЯТ ҚИЛАДИ, БУРГУТ САМОДАН АЙЛАНАДИ
У айтади:
“Аэропортдан меҳмонхонага бормоқчи бўлиб таксиларнинг олдига келдим. Насибам ўша ерда турган жуда ҳам тоза автомобил бўлди. Унинг ҳайдовчиси ҳам жуда чиройли ва покиза кийинган эди.
Ҳайдовчи машинасидан тушиб менга орқа ўриндиқнинг эшигини очди. Мени ўтиришга таклиф қилиб қўлимга карточка тутқазиб деди: “Исмим Аҳмад. Бугун мен сизнинг ҳайдовчингизман. Юкларингизни юкхонага қўйгунимга қадар мана бу карточкадан мен кўрсатадиган хизматлар билан танишиб чиқинг”.
Мен карточкани ўқий бошладим: “Аллоҳ вақтингизни саодатли қилсин! Менинг вазифам сизни имкони борича кўзлаган манзилингизга тез ва эсон-омон, зарар етказмасдан, роҳат берувчи ва муҳаббатга тўла ҳаво биланн етказишдир...”.
Аҳмад ўриндиққа яхши ўрнашиб олгач, машина кўзгусидан менга табассум ила боқиб сўради:
-Қаҳвага хоҳишингиз қалай? Менда оддий ва кофеинсиз қаҳва бор!
Мен ҳазиллашиб дедим:
-Раҳмат! Мен совуқ ичимликларни яхши кўраман.
У деди:
-Менда оддий газли ичимлик ҳам бор. Истасангиз шакарсиз апельсин шарбати ҳам бор.
Мен:
-Унда апельсин шарбати бўлақолсин.
Аҳмад менга апельсин шарбатини узатар экан “бисмиллаҳ”, деди. Сўнгра машинини ҳайдаб туриб деди:
-Қирқ дақиқа вақтимиз бор экан. Истасангиз мана бу радиостанцияларнинг рўйхати. Истаганингизни танлашингиз мумкин. Ёки йўлдаги кўрган нарсаларингиз ҳақида маълумот беришим ҳам мумкин. Хоҳласангиз сизни хаёлларингиз билан ёлғиз қўяман. Агар ўқишни истасангиз эрталабки газеталар ва ҳафталик журнал ҳам бор!
Мен ундан сўрадим:
-Сайидим Аҳмад! Барча йўловчиларга доимо шундай хизмат қиласизми?
Аҳмад деди:
-Афсуски, буни фақатгина икки йил олдин бошладим. Олдинлари қолган ҳайдовчилардан фарқ қилмас эдим. Аксар ҳайдовчиларнинг машиналари ювилмаган, кўринишлари бир аҳволда бўлар, улар фақат шикоят қилишар эди. “Танлаш кучи” номли ажойиб фикр ҳақида эшитиб қолдим ва ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Унда “Ўрдак ёки бургут бўлиш ихтиёри ўзингда”, дейилган эди. Ўрдак ўзининг ночорлигидан шикоят қилар экан. Бургут эса хурсанд бўлиб қанот қоқар, самони айланар экан. Мен секин-секин ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Кўрганингиздек, мана шу даражага етиб келдим. Ўзим саодатни ҳис қиламан. Мижозларимга ҳам саодат улашаман. Бу йил киримим ҳам тўрт баробар кўпайди. Мижозларим кўп. Улар мен билан боғланиб манзилларига элтиб қўйишимни илтимос қилишади. Мен лаббай дейман".

Ўрдак бўлишдан тўхтанг. Шикоятни йиғиштиринг. Бургут каби ҳаётни бошланг. Барчанинг устидан парвоз қилинг. Бунга бирдан эришиб бўлмайди. Биринчи қадамни ташланг. Сўнгра унга иккинчисини уланг. Бир қадам...бир қадам. Ҳафтада бир қадам бўлса ҳам майли. Иншааллоҳ тезда Аллоҳнинг изни билан нима бўлишини кўрасиз.
Ёдингизда тутинг: “Албатта, токи бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмайди!”.

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
8.7K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2021-01-29 07:53:36 ЭНГ БАХТЛИ КУН
Энг бахтли кунингиз қайси кун?
Кимдир: “Уйланган куним”, дейди.
Кимдир: “Институтни битирган куним”, дейди.
Кимдир: “Фалон шайхни кўрган куним”, дейди ва ҳоказо...

Аммо гоҳида бошқача бўлиши ҳам мумкин. Кўчадан ўтиб кетаётиб йўлда ётган тиканни йўлдан олиб ташлаган ва шу иши учун Аллоҳ уни мағфират қилган киши ўша кунни энг бахтли куни эканини хаёлига ҳам келтирмаган эди.
Зинокор аёл чанқаб тиллари осилиб ётган итга сув берганида, бунинг натижаси ўлароқ Аллоҳ уни мағфират қилганида ўша кунни ҳаётидаги энг саодатли кун эканлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди.
Улар куни келиб қиссалари оламлар саййиди Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тилларидан янграшини, сўнгра мусулмонлар у қиссани келажак авлодларига ибрат ўлароқ нақл қилишларини хаёлларига келтиришмаган эди.
Улар тиканни йўлдан олиб ташлаш ёки итни суғориш қиссасини Аллоҳнинг китобидан сўнг энг ишончли китобда зикр қилинишини билишармиди?!
Бадрда иштирок қилган саҳобалар “истаган ишингизни қилинг, сизни мағфират қилдим” хитобини эшитган кунлари энг бахтли кунлари эмасмиди?!
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розиёллоҳу анҳу Уҳудда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга ўз танаси билан зинапоя вазифасини ўтаганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Талҳа жаннатни вожиб қилди!”, деган кун Талҳа розиёллоҳу анҳу учун энг саодатли кун эмасмиди?!
Гоҳида бандага биргина ўринда Аллоҳ таоло абадий саодатни ёзиши мумкин. Ўша кунингиз қани? Уни топдингизми ёки у олдиндами?
У гоҳида Аллоҳдан қўрқиб хилватда тўккан бир томчи ёшингиз бўлиши ҳам мумкин.
Гоҳида эса ҳавойи нафсингизга хилоф чиққан кунингиз бўлиши ҳам мумкин.
Ёки бир мусулмоннинг қалбига киритган шодлигингиз ҳам бўлиши мумкин.
У гоҳида бир етимнинг бошини силашингиз ҳам бўлиши мумкин.
У гоҳида онангизнинг қўлидан ўпишингиз ҳам бўлиши мумкин.
У гоҳида мусулмон биродарингизнинг юзига табассумла боқишингиз ҳам бўлиши мумкин.
У гоҳида ҳақ гапни гапиришингиз ҳам бўлиши мумкин.
У гоҳида мазлумга ёрдам беришингиз ҳам бўлиши мумкин.
У баъзан ғазабингизни ютишингиз ҳам бўлиши мумкин.
У гоҳида бировнинг хатосини кечиришингиз ҳам бўлиши мумкин.
У баъзан бировнинг айбини беркитишингиз ҳам бўлиши мумкин
Биз бахт соати қаердан келишини билмаймиз. Ҳар куни солиҳ амалимиз бўлсин. Махфий бўлса янада яхши бўлади. Балки нажотимизга сабаб бўлиб қолар. Балки бахтли кунимиз ўша кун бўлар!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2.7K views04:53
Ochish/sharhlash
2021-01-29 07:44:17 ФАҚАТГИНА МУҲАББАТ БИЛАН ЭМАС
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади:
“Бир киши Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб деди:
-Эй мўъминлар амири! Мен хотинимни талоқ қилмоқчиман.
Умар розиёллоҳу анҳу:
-Нега?- дедилар.
У киши:
-Чунки мен уни севмайман, деди.
Умар розиёллоҳу анҳу:
-Ҳамма уйлар муҳаббат асосига қуриладими?! Мурувват қани? Ҳимоят қани?-дедилар.


Бир киши хотинидан қасам ичдириб сўради:
-Аллоҳ номи билан сўрайман, мени севасанми?
Хотин деди:
-Менга қасам ичдирдингиз. Ростини айтмасам бўлмайди. Сизни яхши кўрмайман!
У киши Умар розиёлоҳу анҳунинг ҳузурларига хотинидан шикоят қилиб борди. Умар розиёллоҳу анҳу унинг хотинини чақиртириб дедилар:
-Эрига севмайман деган аёл сенмисан?
Хотин деди:
-У киши менга қасам ичирдилар. Ёлғон айтишим керакмиди?!
Умар розиёллоҳу анҳу дедилар:
-Ҳа ёлғон айтишинг керак эди. Сиздан бирингиз эрини ёқтирмаса уни эрига айтмасин. Чунки муҳаббат устига бино қилинган уйлар жуда оздир. Аммо инсонлар бир-бирлари билан ислом ва эҳсон асосида муносабатда бўлишади!

Бу икки ҳикояни муҳаббатнинг ўрни йўқлигига, ёки уни камситиш учун далил қилинмайди. Бу ерда бунга ўрин йўқ. Муҳаббат эр-хотиннинг ўртасини мустаҳкамловчи омил эканлигига ақлли инсон шак қилмайди. Бу ҳикояларни тиғ суякка қадалса, муҳаббат йўқлиги баҳонасида оила бузилиш ёқасига келиб қолса далил қилинади.
Уйларнинг қоим бўлиши ва никоҳнинг бардавомлиги фақатгина муҳаббат билан бўлмайди. Агар хотинига нисбатан қалбида Мажнуннинг Лайлога бўлган муҳаббати каби муҳаббати йўқ кишилар ажралиб кетаверганида жамиятда бармоқ билан санарли оилаларгина қолган бўлар эди. Агар эрига нисбатан Иззатнинг Кусаййирга бўлган муҳаббати каби муҳаббати бўлмаган аёллар эридан ажралиб кетаверганида шаҳарда футбол майдонидаги ўйинчилар сони миқдорида оила қолган бўлар эди. Аммо уйлар қоим турибди. Ҳаёт давом этаяпти. Зеро дунёда хонадонлар қоим туриши учун қалбдан бошқа ҳам лозим бўлган нарсалар бисёр. Ислом бекордан-бекорга оила ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаш ва икки томонни хурсанд қилиш учун ёлғон гапиришга рухсат бергани йўқ. Буюк ислом эрнинг ўз хотинига “гўзал эмассан” дейишини гарчи гапи рост бўлсада, ростгўйлик эмас, пишмаганлик деб билади. Хотиннинг гарчи ҳақ бўлсада ўз эрини унинг шаънини ерга уриш учун бошқа эркакларга солиштиришини ёмон хулқ дейди.
Оила муҳаббат асосида қурилса бош устига, бу яхши иш бўлади. Бордию муҳаббат йўқ бўлса у билан бирга эҳтиром ҳам, ахлоқ ҳам йўқолиши ва уйда уруш тегирмони айланиши керак эмас. Ҳаёт бу Туркия сериали эмаски, унда ҳар кеча стол устида романтик шамлар ёқиб қўйилса. Ҳаёт бу севги ҳақидаги роман эмаски, унда севишганлар бир-бирига етиша олмаса роман зерикарли ва бир хил бўлиб қолса. Ҳаёт бу воқелик.
Шифти муҳаббат, деворлари ишқ ва анжомлари меҳр бўлган оила энг гўзал оиладир. Муҳаббат ризқнинг энг гўзалидир. Саййидимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳадича онамиз розиёллоҳу анҳо ҳақларида: “У шундай аёлки, мен унинг муҳаббати ила ризқландим”, деганлар. Муҳаббат йўқ бўлса эҳтиромнинг ҳам йўқ бўлишини оқлаб бўлмайди. Муҳаббат оз бўлса бу, ҳаёт тугади дегани эмас. Ҳаётда шунақа йўллар борки, биз уни эмас, у бизни танлайди. Бизнинг гарданимизга у йўлда ўнқир-чўнқирлар, чуқурлар бўлсада унинг охиригача бориш вазифаси турибди. Гоҳида мушкулот билан бирга яшаш ўша мушкулотнинг ечими ҳисобланади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
2.4K viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash
2021-01-27 09:39:36 КЕЧА ОБРЎСИНИ САДАҚА ҚИЛГАН КИШИ ҚАНИ?
Табук ғазотида жанг бўлмаган бўлсада, у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа ғазотларидан бутунлай фарқ қилади. Зеро у Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинадан энг узоқ бўлган маконда қилган ғазотларидир. Ўшанда ёз фасли эди. Бу пайтда саҳро олов бўлиб ёнади. Бир томчи ҳам ёмғир йўқ. Байтулмол бўшаб қолган.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўшинни жиҳозлаш учун кишиларни садақа қилишга ундадилар. Тарихда бу қўшин "Жайшул усра" деб номланган. Яъни, "қийинчилик қўшини" демакдир.
Саҳобалар одатдагидек саховат қила бошлашди. Нуқсонга йўл қўйишмади.

Абу Бакр розиёллоҳу анҳу молларининг барчасини олиб келдилар.
Умар розиёллоҳу анҳу молларининг ярмини олиб келдилар.
Аббос розиёллоҳу анҳу ҳисобсиз дирҳам олиб келдилар.
Ҳамма ўзида борини олиб келди. Аммо Табук ғазоти том маънода Усмон розиёллоҳу анҳуники бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз. У зотнинг бир ўзлари қўшиннинг учдан бирини жиҳозладилар. Шу саховатлари сабаб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан: "Бугундан сўнг Усмон нима қилса ҳам унга зарар бермайди", деган унвонни олдилар.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишиларни садақага ундаб юрганларида саҳобалардан Улба ибн Зайд розиёллоҳу анҳу у зотга деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен фақир кишиман. Садақа қиладиган ҳеч нарсам йўқ. Аммо мен мусулмонларга улар мендан олган обрўйимни садақа қиламан!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг гапига бир нарса демадилар. Аммо эртаси куни: "Кеча обрўсини садақа қилган киши қани?", дея чақирдилар. Улба ибн Зайд розиёллоҳу анҳу ўрнидан туриб: "Менман эй Аллоҳнинг Расули!", деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:
"Аллоҳ сенинг садақангни қабул қилди", дедилар.

Аллоҳнинг махлуқоти билан қилаётган муомаласига боқинг. Агар биз ҳам улар билан шундай муомалада бўлганимизда Унинг розилигини топган бўлар эдик. Аллоҳ таоло учун афвдан яхшироқ нарса йўқ. Унинг исмларидан бири Раҳмондир. Афв эса Унинг раҳматидан бир жуздир. Раҳм қилайлик, раҳм қилинамиз. Афв қилайлик, афв қилинамиз!

Шошилинг! Шайтон олийжаноблик торларингизни чертмасин. Биродарингиз билан, синглингиз билан орангизда хилоф чиқса кутиб ўтирмасдан уни афв қилинг. Муддат узайгани сари қалб қотиб боради. Шошилинг! Аллоҳ таолога: "Эй Роббим! Мен ўзимга қилинган зулмни Сенинг ҳузурингдаги нарсанинг умидида афв қилдим", денг!
Улба ибн Зайд розиёллоҳу анҳунинг садақасини қабул қилган Зот сизникини ҳам қабул қилади. Одам алайҳис саломнинг икки ўғилларидан яхшиси бўлинг.
Сизга ёмонлик қилган дўстингизга обрўйингизни садақа қилинг. Кина қалбни бузади. Уни бағрикенглик билан обод қилинг.
Тўғри, бу жуда қийин иш. Буни тажриба қилиб кўрганман. Сувни ортга қайтариб бўлмаслигини биламан. Аммо нега энди сув бир жойда кўлмак бўлиб сасиб ётиши керак?!
Биздан дўстларнинг бўйнидан қучиш талаб қилинмаган. Унга душман сингари муомалада бўлмаслик матлубдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ваъдалари бизга етарли:
"Киши биродарини афв қилса Аллоҳ унинг азизлигини зиёда қилади!".

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
4.9K views06:39
Ochish/sharhlash