Get Mystery Box with random crypto!

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 65 Юнон файласуфи Эзоп ўзининг 'Масаллар | Abdulqodir Samarqandiy

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 65
Юнон файласуфи Эзоп ўзининг "Масаллар" китобида келтиради:
"Бир кўлмакда икки қурбақа яшар эди. Улар жуда яқин дўст эдилар. Ёз жуда иссиқ келиб кўлмакдаги сув қурий бошлади. Улар маслаҳатлашиб яшаш учун янги макон қидира бошладилар.
Бир куни улар бир қудуқнинг олдидан ўтиб қолишди. Қудуқ сувга тўла эди. Шунда улардан бири деди:
- Қандай ажойиб қудуқ! Қани энди шу ерда яшаб қолсак. Кел унга сакраймиз!
Унинг шериги ҳаким қурбақа эди. У деди:
- Фараз қилайлик биз қудуққа сакрадик. У ерда сув ва овқат кўп. Аммо ундан қандай чиқишни ҳам ўйлашимиз керак!".

Оқибатини ўйламасдан бир ишни қилмаслик лозим. Ишларни бошлаш ҳамма учун осон. Унча қийинчилик туғдирмайди. Аммо маҳорат белгиланган бекатдагина беркитилгандир.
Учувчиларга биринчи ўргатиладиган нарса қўнишдир. Ақлли инсон аввало оқибат ҳақида тафаккур қилади. Чунки ҳаёт мулоҳазасизлик ва эҳтиётсизлик асосида қурилган. Бу эса муваффақиятсизликка олиб боради.
Ўқув дастурлари, китоблар, баҳолаш асбоблари василадан ўзга нарса эмас. Давлат инсонларга назар солади. Уларни ўзи истаган шаклда кўришни истайди. Ўзи яхши деб билган қадриятлар асосида кўришни хоҳлайди. Ана шу тасаввурга кўра дастурларни белгилайди.
Маккадалик пайтида илк мусулмонлар урушдан ман қилинди. Чунки ақида қиличдан илгари туради. Чунки ақида ҳукмронлик қилмайдиган қилич адоват асбобидан ўзга нарса эмас. Кишининг қалбидан ақида мустаҳкам жой олса сўнгра унинг қиличи одобли бўлади. Ана шунда унинг соҳиби қилични кўтаришдан мақсад нима эканлигини англайди.
Шунинг учун Рибъий ибн Омир форслар қўмондони Рустамнинг ҳузурига кирганида унга шундай деган эди:
"Аллоҳ бизни бандаларни бандаларга ибодат қилиш хорлигидан, Аллоҳга ибодат қилиш азизлигига кўтариш учун, уларни бошқа динлар зулмидан қутқариб ислом адолатига олиб чиқиш учун юборди!".
Рибъий ибн Омир буюк Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бино қилган шахсиятлардан ҳисобланади. У аввалдан қаерга кетаётганини билар эди.
Муовия ибн Абу Суфён розиёллоҳу анҳу Амр ибн Ос розиёллоҳу анҳудан сўради:
- Зийраклигинг қай даражада?
Амр деди:
- Қандай чиқишни билмаган ишимга киришмайман!
Муовия деди:
- Мен эса чиқишни истаган ишимга киришмайман!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov