2021-12-16 16:30:28
#эслатма
Азиз диндошим, “Ойдин кечалар”нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!
1443 ҳижрий йил, Жумадул аввал ойининг 13, 14, 15-кунлари 2021-йилнинг 17, 18 ва 19-декабр (жума, шанба ва якшанба) кунларига тўғри келмоқда.
Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.
عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ “ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: ”هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ“
Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: ”Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва “Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)”, дердилар“. Насаий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@AbdulbositQori
7.1K views13:30