2021-12-22 16:02:11
#вақт_қадри
Ўтиб кетган вақт ҳеч қачон қайтмайди ва унинг ўрнини тўлдириб бўлмайди
Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. Қиёмат куни инсоннинг фойдасига зарарига гувоҳлик беради. Шунинг учун мусулмон киши ўтказаётган вақтини
зийрак тижоратчи каби ҳар доим
сархисоб қилиб бориши лозим. Ҳар кун, ҳафта, ой ва йилда мусулмон киши ўтаётган вақтида нимадан фойда кўргани, нимадан зарар кўргани, фойда қанча бўлгани, зарар қанча бўлгани, фойда нима сабабли бўлгани,нима сабабли зарар кўрганини сарҳисоб қилиб, фойдани ошириб, зарарни ёқотишга уриниб бориши лозим.
Чунки тижоратчи ёқотган молини яна ортиғи билан қўлга киритиши мумкин. Аммо вақтини ёқотган инсон эса уни қайта қўлга киритиши асло мумкин эмас.
Уламолар ўтаётган вақт ҳақида шундай деганлар:
«вақт бетараф бўлмайди, сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб булади». Яъни ўтган вақт инсоннинг фойдаси, зарарига
хужжат бўлади.
Хасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ, шундай деганлар: «Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади:
«Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга
гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам,
қиёмат кунигача қайтмайман».
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@AbdulbositQori
5.6K views13:02