Get Mystery Box with random crypto!

FACTS | AJOYIB FAKTLAR

Telegram kanalining logotibi abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo — FACTS | AJOYIB FAKTLAR F
Telegram kanalining logotibi abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo — FACTS | AJOYIB FAKTLAR
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.68K
Kanalning ta’rifi

Dunyo bo'ylab qiziqarli faktlar.
Ajoyib kashfiyotlar olamiga eshiklar🌍
Obuna bo'ling va dunyoqarashingizni kengaytiring❤️

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-02-05 03:41:30
Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Biz bilan hammasi juda oson
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
3.3K views00:41
Ochish/sharhlash
2023-02-04 12:01:02 ​​ИМКОНИЯТ

Бир ориф зот шундай ҳикоя қиладилар:
Бир инсон бир мақбара(қабристон) яқинидаги жойда, зарур ишлари борлиги учун шоша-пиша Намоз ўқишни бошлабди. Намозини ўқиб тугатгач салом берибдилар. Шунда қабрдан бир инсоннинг овози эшитилибди:
- Эй инсон, сен шу намозингни "намоз" деб ҳисоблайсанми? На қиёмингда, на қироатда, на руку ва на саждада ҳаловат бор.
Халиги инсон:
- Ҳа, гапингиз рост, жуда ҳам шошаётган эдим. Шунга намозим қазо бўлиб қолмасин деб, шошиб ўқиб олибман. Аммо бу гапингиздан кейин "намозим намозмикин?" деб ўйланиб қолдим. Қабрдаги овоз:
- Ҳа, сен жуда улуғ имкониятлар соҳибисан. Мен эса бир неча асрлардан бери мана шу қабр ичида Аллоҳ фурсат берса-ю, бир марта саждага бошимни қўйиб "Субҳана робиал аъла" десам деб ялиниб ёлвораман. Биламан менга энди ҳеч қачон бундай имкон берилмайди. Сен эса ҳар лаҳза бундай сон-саноқсиз имконларга эга бўлиб турибсан. Бу фурсатдан фойдаланиб қолсанг-чи, ҳеч бўлмаса сенга фарз қилинган намозингни сакинатда, ҳаловатда, гўзаллик билан ўқиб тугатсанг-чи. Сен ҳам бир кун менинг ҳолимга тушасан, бугун бўлмаса қачондир ер қаърига кирасан, шунда сенга қилган солиҳ амалларинггина ёрдам беради. Сендан фақатгина сабрли бўлишинг талаб қилинади. Бундай ҳислат эса ҳар бир инсонда бор, фақат буни ишга солиш керак.
Ҳалиги инсон:
- Ҳа, мен кўп нарсадан ҳабардор бўлсамда, дунё ташвишларини деб, намозимни ҳам йўқотиб қўйишимга оз қолибди, дея намозларини мукаммал адо этишни бошлабди.
Ҳа, Азизлар! Намозларимизга қоим бўлайлик. Аллоҳ Таоло ҳар биримизни ҳолис Ўзининг ризолиги учун қилаётган ибодатларимизни муккамал адо этишимизни ва сабрли бандаси бўлиб ҳаёт кечиришимизни насиб қилсин!

https://t.me/Abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo
1.9K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-02-04 08:59:42 ИСТИҒФОР АЙТ

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,

Истиғфор айт!

Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт!

Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт!

Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!

Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!

Қашшоқликка йўлиқсанг,
Истиғфор айт!

Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!

Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
Истиғфор айт!

Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
Истиғфор айт!

Агар оилада нотинчлик бўлса,
Истиғфор айт!

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
Истиғфор айт!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. Астағфируллоҳ

2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.

3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!

Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
3.4K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-02-04 05:07:20
Ассалому алайкум, Қадрдоним, Яқиним Шанба тонггингиз муборак бўлсин

Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, ҳар доим тонгингиз ҳайрли бўлсин

Дастурхонингиз Файзли, Ҳаётингиз маъноли, Намозингиз умрбоқий бўлсин

Biz bilan hammasi juda oson
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
3.0K views02:07
Ochish/sharhlash
2023-02-03 15:16:48
Шундай Савобдан Бехабар Қолманг!

Абдулазиз Домла

Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади,  Инша Оллоҳ!

Бизнинг канал:
https://t.me/Abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo
2.3K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-02-03 06:46:21
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Жума Айём муборак азиз диндошим!

Biz bilan hammasi juda oson
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
3.9K views03:46
Ochish/sharhlash
2023-02-03 05:22:09
Ҳайрли тонг!

Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Яқинларимизни табриклашни унутманг!

Biz bilan hammasi juda oson
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
5.2K views02:22
Ochish/sharhlash
2023-02-02 15:40:11 ​​​​ДОИМО ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг

Шуаро: 61, 62 оятлар.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
4.2K views12:40
Ochish/sharhlash
2023-02-02 13:41:09 ​​​​Қувайтлик адиба Нодия Жоруллоҳ раҳимаҳуллоҳ вафот этди. У вафотидан олдин қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди:

«Ўладиган пайтимда ташвишланмайман. Чириб кетадиган жасадим учун ғам чекмайман. Мусулмонлар керакли ишларни қилишади барибир. Улар қуйидагилар:

1. Кийимларимни ечишади.

2. Ювишади.

3. Кафанлашади.

4. Уйимдан чиқаришади.

5. Мени янги масканимга олиб боришади.

6. Жанозамни кузатгани кўп кишилар келади. Улар мени дафн қилиш учун ишларини, ваъдаларини тарк қилиб келишади. Уларнинг кўпчилиги бирор кун менинг насиҳатим ҳақида фикрламаган.

7. Нарсаларим қолади. Калитларим, китобларим, жомадонларим, оёқ кийимларим ва ҳоказо...

Оилам бир қарорга келишса нарсаларим менга фойда бериши учун садақа қилишади. Дунё мен учун хафа бўлмаганига ишонишади. Менсиз ҳам ҳаёт тўхтаб қолмаслигига, иқтисод давом этишига, лавозимимни давом эттириш учун бошқа инсон тайинланишига, бойликларим меросхўрларимга тақсимланишига ишонишади. Аммо молимнинг ҳисобини мен бераман. Кўпини ҳам, озини ҳам, арзимасини ҳам, қадрлисини ҳам...

Ўлганимдан сўнг мендан кетадиган аввалги нарса исмим бўлади. Мени «маййит» дейишади. Исмимни айтишмайди. Жанозамни ўқиётганда «тобутни олиб келинг» дейишади. Исмимни айтишмайди. Шунинг учун менинг насабим ва шуҳратим мағрурлантирмайди.

Бу дунё қанчалар арзимас! Бизни кутиб турган олам қанчалар буюк!

Билгин! Сен учун маҳзун бўладиганлар уч қисмдир:

1. Сени юзаки танийдиганлар. Улар ўлган кунинг бирровга сенга ачиниб сўнг дарҳол унутишади.

2. Дўстларинг. Улар сал узоқроқ эслашади. Сўнгра ўз ҳаётларига, ҳатто кулгуларига қайтишади.

3. Уйдагилар. Улар чуқур қайғуришади. Бир ҳафта, бир ой, бир йил, сўнгра улар ҳам сени ўз хотиралари қаърига улоқтиришади.

Инсонлар орасидаги қиссанг шу билан тугайди.

Ҳақиқий қиссанг охиратда бошланади. Сендан гўзаллигинг, молинг, сиҳҳатинг, фарзандларинг, уй-жойинг ва турмуш ўртоғинг ажраган. Сенга фақат амалларинг қолган. Ҳақиқий ҳаёт бошлагансан. Савол туғилади: Охиратга, қабрга нима ҳозирлагансан? Бу ўйлашга арзигулик ҳақиқатдир. Шунинг учун фарзларга, нафлларга, яширин садақаларга, солиҳ амалга, тунги намозга ҳарис бўл! «Шоядки нажот топсанг...».

Тасаввуфда «робитаи мавт» тушунчаси бор. Яъни, ўлимга боғланиш. Бунинг фойдаси кўп. Инсонни туғёнга кетмаслигига, кибр қилмаслигига, узун орзуларга берилмаслигига ана шу «робитаи мавт» нинг таъсири катта.

Дунёда бир олийгоҳга ўқишга кирмоқчи бўлсак имтиҳон олишади. Имтиҳон олдидан қўрқув ва ҳаяжонни барчамиз тотиб кўрганмиз.

Ўйлаб кўрингчи, охират диёрига соғ-саломат ўтиб олиш учун имтиҳон топширишга тайёрмисиз?

Ақидангиз тўғрими, соғломми? Аҳкомларга тўғри амал қилаяпсизми?

Руҳий томондан покмисиз?

Имтиҳонда асосан савол шу мавзулардан бўлади.

Бизни кутиб турган қадарнинг бари номаълум. Аммо ўлим бундан мустасно...

«Эслатинг, чунки эслатиш мўъминга манфаат беради».

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
4.2K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-02-02 13:39:55
Ҳақиқий дўст ота-онадир!!
ㅤㅤㅤㅤ
Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади,  Инша Оллоҳ!

Бизнинг канал:
https://t.me/Abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo a'zo bo'ling
3.8K views10:39
Ochish/sharhlash