Get Mystery Box with random crypto!

FACTS | AJOYIB FAKTLAR

Telegram kanalining logotibi abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo — FACTS | AJOYIB FAKTLAR F
Telegram kanalining logotibi abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo — FACTS | AJOYIB FAKTLAR
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.68K
Kanalning ta’rifi

Dunyo bo'ylab qiziqarli faktlar.
Ajoyib kashfiyotlar olamiga eshiklar🌍
Obuna bo'ling va dunyoqarashingizni kengaytiring❤️

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-02-08 13:28:37
АБДУЛАЗИЗ ДОМЛА / ҚАРДОШЛАРИМИЗ МУСИБАТИГА ҲАМДАРТМИЗ! →

Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Инша Aллоҳ!
1.6K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-02-08 04:44:53
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

Biz bilan hammasi juda oson

https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
3.2K views01:44
Ochish/sharhlash
2023-02-07 15:22:03 ГЎЗАЛ ФЕЪЛ-АТВОРНИНГ НИШОНАСИ ЎН НАРСАДИР:

биринчи нишонаси – яхшилик,
иккинчи – инсофли бўлиш,
учинчи – бошқа одамдан айб қидирмаслик,
тўртинчи – бирор кишида ножўя ҳаракат кўрса,
уни яхши йўлга бошлаш,
бешинчи – бир одам ўз айбига иқрор бўлиб узр айтса, узрини қабул қилиш,
олтинчи – бошқалар учун машаққатни ўз устига олиш,
еттинчи – фақат ўз манфаатинигина кўзламаслик,
саккизинчи – очиқ юзли, ширин сўзли бўлиш,
тўққизинчи – муҳтожларнинг ҳожатини чиқариш,
ўнинчи – мулойим ва тавозеъли бўлишдир.

Ҳусайн Воиз Кошифий.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
1.9K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-02-06 17:01:16
Устози уни сабабсиз ҳасса билан урди.
Маъмун нега урасиз? - деди.
Муаллим эса «жим бўл» - деди.
Кегин ҳам сўради, яна ўша жавоб.
Орадан йигирма йил ўтиб Маъмун халифа бўлди, биринчи даъво устозига эди:
- Ўшанда мени нега сабабсиз ургансиз?
Устоз табассум қилиб:
- Нахот унутмадинг?
- деди.
- Аллоҳга қасам ҳеч унутолмадим.
- Зулм кўрган одам ҳеч унутолмаслигини, унутмаслигинг учун урган эдим.
Ҳеч кимга зулм қилма!
Чунки зулм мазлум қалбидаги ўчмас оловки, уни йиллар ҳам ўчиролмайди.

2.8K views14:01
Ochish/sharhlash
2023-02-06 16:46:44 Зилзила пайтида нима қилиш керак?

Зилзила, ер силкиниши Аллоҳ таолонинг белги, оятларидан бири бўлиб, бандаларга охиратни эслатиш, аламли азобдан огоҳлантириш ва уларга заифликларини сездириб қўйиш учун содир бўлади. Инсон ер силкинган пайтда заифлигини, ожизлигини, Аллоҳ таолонинг ёрдамига муҳтожлигини ҳис қилиб, ўзини ўнглаб, янада ҳушёрроқ бўлиб, солиҳ амалларни кўпайтириши, Аллоҳни кўп зикр қилиб, хатоларидан тавба қилиши керак.

Роббимиз Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:

وَلَقَدْ أَرْسَلنَا إِلَى أُمَمٍ مِّن قَبْلِكَ فَأَخَذْنَاهُمْ بِالْبَأْسَاء وَالضَّرَّاء لَعَلَّهُمْ يَتَضَرَّعُونَ فَلَوْلا إِذْ جَاءهُمْ بَأْسُنَا تَضَرَّعُواْ وَلَـكِن قَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَزَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ

“Батаҳқиқ, Биз сендан олдинги умматларга ҳам Пайғамбарлар юборганмиз. Сўнгра, шояд тазарруъ қилсалар, деб уларни бало ва зиёнларга тутганмиз.

(Аллоҳ таоло Ислом умматидан аввалгиларга ҳам Пайғамбарлар юборган. Улардан Пайғамбарларнинг даъватига юрмаганларини бало-офатларга дучор қилган Бундан, шоядки бошига оғир кун тушганда ўзига келиб, ҳушини йиғиб, хатосини тушунса ва иймон йўлига юрса, деган мақсад кўзда тутилган.)

Бизнинг баломиз уларга етганда, тазарруъ қилсалар эди! Лекин қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган ишларини зийнатлаб кўрсатди. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида,уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.

(Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Кофир-мушрикларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.) (Анъом сураси, 42-44-оятлар).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам доим Аллоҳ таолони зикр қилиб, тонгги ва кечки дуоларни айтиб юрар ва умматларини ҳам шунга тарғиб этардилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча зикр ва дуолар қаторида мана бу дуони ҳам эртаю кеч ҳеч тарк қилмас эдилар: «Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фиддуня вал аахироҳ, Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня-я ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаати. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий ва ъан яминий ва ъан шимаалий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».

Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни беркит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг қудратинг ила паноҳ тилайман».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.

Манба
2.9K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-02-06 15:38:14 ​​​​​​​​​​​​ҚАНДАЙ ҚИЛИБ...

#Албатта_ўқинг

САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Бизнинг канал: https://t.me/Abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo
2.9K views12:38
Ochish/sharhlash
2023-02-06 05:43:49
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг

Biz bilan hammasi juda oson
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
https://t.me/+vjpjc6_BfsVjNWNi
3.0K views02:43
Ochish/sharhlash
2023-02-05 17:54:09 ​​​​​​ ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


Бизнинг канал: https://t.me/Abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo
1.9K views14:54
Ochish/sharhlash
2023-02-05 05:00:14
Отанинг фарзанд олдидаги мажбуриятлари:

1. Унга чиройли исм қўйиши;
2. Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;
3. Уни Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;
4. Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;
5. Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиш; керак бўлса бу учун бошқа ерга кўчиб ўтиши.

Абдуллоҳ Раҳим

Бизнинг канал: https://t.me/Abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo
2.9K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-02-05 04:15:07 ​​СМС келганда...

Бир куни бир инсон смс ўқиб туриб беихтиёр «СУБХАНАЛЛОҲ» дебди, пастроққа қараб «АЛХАМДУЛИЛЛАХ» деб ўқишни давом эттирибди, ўқиётиб «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» сўзларини ўқибди. У ўзини жуда яхши ҳис қилибдида «Аллоҳу Акбар» дебди. У қалби янада хузур топишини истаб Аллоҳга истиғфор айтиб «АСТАҒФИРУЛЛОҲ, АСТҒФИРУЛЛОҲ, АСТАҒФИРУЛЛОҲ» дея уч марта қайтарибди. Аллоҳ ва унинг Расулига чексиз муҳаббати ва ҳурмати ила «САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ» дебди. Шу сўзларни қайтариб айтиб у Аллоҳнинг савобидан бебаҳра қолмабди...

Сиз бу инсон кимлигини биласизми?
БУ СИЗ . . . ! ! !
ЯШАНГ . . . ! ! !
ХОЗИР ШУ СЎЗЛАРНИ СИЗ ҚАЙТАРДИНГИЗ. ДОИМО АЛЛОҲНИ ЗИКРИНИ ҚАЙТАРИБ ЮРИНГ ВА БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИБ ТУРИНГ...

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


Бизнинг канал:   https://t.me/Abdulaziz_domla_diniysavol_fatvo
3.0K views01:15
Ochish/sharhlash