Get Mystery Box with random crypto!

​Ҳомиладорлик даврида нималарга эътибор бериш керак? Ҳомила | FACTS | AJOYIB FAKTLAR

Ҳомиладорлик даврида нималарга эътибор бериш керак?

Ҳомиладорлик даврида одатда аёлларга вазн йўқотиш ёки қаттиқ парҳезга риоя қилиш тавсия этилмайди.

Асосийси, соғлам овқатланишдир, ёғли таомлар, газли, рангли ичимликлар ва ширинликлардан воз кечиш лозим.

Ҳомиладорлик даврида икки кишилик овқатланиш мумкин эмас. Зарарли (фаст фуд, чипс, кириешки, хамирли таомлар, қовурилган, аччиқ, шўр, дудланган, консерва) таомлар ўрнига мазали, фойдали (мастава, қайнатма шўрва, шавла) таомларини истеъмол қилиш керак.

Кун давомида сабзавотлар (сабзи, бодринг), мевалар (кўк олма, мандарин), кечқурун уйқу олдидан эса қуритилган мевалардан, масалан, клюквани ейиш фойдалидир.

Ҳар куни беш минг қадам юриш, соғлом ичимликлардан кунига 2,5 л ичишга ва кечқурун соат 22:30 да уйқуга ётишга одатланиш керак.

Иккинчи триместрда чақалоқ фаол ўсишни бошлайди. Сут ва сут маҳсулотлари бу даврдан истеъмоли мумкин эмас. Ҳомила лиқилдоғи қотиб қолади ва вазнини катталаштиради.

Гинеколог шифокор назоратида йод препарати, D витамини, омега-3, селен, коллаген, мультивитаминларни қабул қилиш мумкин.

Вазнни ҳар ҳафта назорат қилиш шарт.

Наргиза Қурбонова, шифокор