Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЗО ва ҚАДАР ёки ҚАДАР ва ҚАЗО 'Ҳар бир нарсани (аниқ)ўлчов | FACTS | AJOYIB FAKTLAR

ҚАЗО ва ҚАДАР ёки
ҚАДАР ва ҚАЗО

"Ҳар бир нарсани (аниқ)ўлчов ила ўлчаб яратган(тақдир қилган)"...
("Фурқон" сураси, 2-оят)

Ҳа, айнан ўлчаб, белгилаб қўйган. Ким қачон туғилади. Қанча умр кўради. Қанча ейди, ичади ва ҳатто қанча нафас олиб-чиқаради...

Қазои-қадар масаласидаги "қадар" сўзининг маъноси ҳам айнан шундай.

Соддароқ қилиб айтганда: "қадар–инсоннинг умри ва ризқининг ўлчаб, белгилаб қўйилишидир". Шундан ортиқ ҳам, кам ҳам бўлмайди.

Аммо, қазои-қадар масаласидаги "қадар"ни ҳар ким ҳар хил талқин қилади.

Мен баҳсларга аралашмасдан, барчамиз учун эътиборли бир манбаъдан баъзи жойларини айнан кўчириб келтираман:

"Қазо"–Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан БИЛИШИДИР".

"Қадар"–ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ вужудга келишидир..."

"Бунда жоҳил кишилар ўйлаганидек, Аллоҳ томонидан бандани МАЖБУРЛАШ ЙЎҚ, балки, Аллоҳ томонидан банда нима қилишини ОЛДИНДАН БИЛИШ БОР..."


(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Сунний ақийдалар" китоби,"Қазо ва қадар" боби)

Изоҳ: "қазо" ва "қадар" сўзларининг ўрни алмашганида ҳам масаланинг моҳияти ўзгармайди.