Get Mystery Box with random crypto!

Устувор вазифалар белгиланди ва ишчи гуруҳлари ташкил этилди. | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Устувор вазифалар белгиланди ва ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш;

аграр соҳада тадбиркорликни  ривожлантириш, хусусан пахта-тўқимачилик саноатини ҳамда кластер, фермер ва дехқон хўжаликларини ривожлантириш;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш;

ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш кабилар.

Ҳар бир ишчи гуруҳи ўз йўналишидан келиб чиққан ҳолда амалий ишларни ташкил этади.

@a_xaitov